18:30 04.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP ИШТИРОКИДАГИ БАҲОР БАЙРАМИ

O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши Республика бизнес мактаби Навоий минтақавий бўлинмаси ҳамда Навоий шаҳри маънавият тарғиботи бўлими билан ҳамкорликда “Ассалом, Наврўз” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Унда партия фаоллари, “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, талаба ёшлар ва халқимизнинг севимли санъткорлари, шоир ва ёзувчилар иштирок этди. 
Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва позициясини юксалтириш, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, осойишталигимизни таъминлашга барчамиз масъулмиз. 
- Ватан олдидаги бурчимизни адо этиш халқимизнинг эзгу орзу-умидлари билан ҳамоҳанг, - деди тадбирда иштирок этган “Туркистон” газетаси бош муҳаррири Салим Ашур. - Шундай экан, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ўз салоҳиятимиз, барча имконият ва куч-ғайратимизни сафарбар этиш бугунги кундаги энг катта ва масъулиятли вазифамиздир.
Давра суҳбати байрамона кайфият ҳамда қизғин савол-жавоб, мунозараларга бой тарзда ўтди. Ижодкорлар ўзларининг Ватан, Наврўз, баҳор ҳақидаги  шеърлари ва қўшиқлари билан барчага хуш кайфият улашди.  
Йиғилиш сўнггида тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме