17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP ИШБИЛАРМОН ТАЛАБАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА

O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши 19-мусиқа мактабида “Ишбилармон талаба” танловининг туман босқичини ўтказди.
O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши раиси Л.Эшбоева танловни ўтказишдан мақсад ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашдан иборат эканини таъкидлаб ўтди.
Л.Эшбоева: “Танловда иштирок этаётган бир-биридан зукко, ишбилармон ёшларимизнинг лойиҳалари, бизнес режаларини кўриб, улар яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётир, деган тўхтамга келяпмиз”, - дея, ўз фикрларини якунлади.
Айтиш жоизки, 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда “Ишбилармон талаба” лойиҳасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 25 мингдан ортиқ талабалари иштирок этди. Уларнинг 262 нафари партиянинг махсус стипендиясига сазовор бўлди. Лойиҳада иштирок этган ёшларнинг 5 мингга яқини айни пайтда тадбиркорлик, фермерлик ва касаначилик билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, танловнинг туман босқичи Тўрткўл туманида ҳам бўлиб ўтди.
Ҳар икки туман босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме