14:30 06.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDeP ФЕРМЕРЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯЧИСИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК!
O’zLiDePнинг Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Қарши шаҳрида “Фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатиш, таъминот ва тайёрлов ташкилотлари билан шартномавий муносабатлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, фермерлик ва аграр йўналишларда муайян тажрибага эга мутахассислар, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган ушбу анжуман ишида ҳам Президентимиз Фармони ва чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар, фермерликнинг амалий ҳаётимизда янада кенг ўрин эгаллаши, бу соҳа учун берилаётган имконият ва имтиёзларнинг амалда тўлақонли қўлланилиши баробарида янада кенг шарт-шароитлар яратиб бериш ва соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакат иқтисодиётида фермер хўжаликларининг салоҳиятини янада ошириш, улар томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳамда бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама марказида бўлди.Бундан ташқари, ушбу тадбирда Адлия вазирлиги, Ўзқишлоқхўжаликкимё, “ЎзКЕЙСсервис” қўшма корхонаси малакали мутахассислари иштирок этишиб, фермерларнинг иқтисодий – ҳуқуқий билим ва малакасини янада ошириш, шартномавий муносабатлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. - Фермерлик соҳаси тўғрисида гап кетганда шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ барча жабҳаларни тубдан ислоҳ қилиш, жумладан аграр секторда ҳам изчил амалга оширилаётган ўзига хос тараққиёт йўлида фермерликни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилгани тарихан қисқа давр мобайнида улкан натижаларга эришиш имконини ҳам берди, - дейди вилоят Фермерлар кенгаши раиси Бахтиёр Сафаров. - Кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали яратилган қонунчилик базаси фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлаш, фермерликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Президентимиз томонидан жорий йилнинг 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг янги босқичига қадам қўйилди. Фармонда таъкидланганидек, “...мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди”.Тадбирда сўзга чиққанлар фермер хўжаликларининг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмлари муттасил ошиб бориш учун фермер хўжаликлари самарадорлиги ва рентабеллиги ўсишини таъминлаш имконини берадиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ер майдонларини мақбуллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирларнинг давомийлигини таъминлаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатаётган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантирилаётганлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлиб, бунинг натижасида ерга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳақиқий эгалик туйғуси мустаҳкамланганлиги алоҳида таъкиб ўтилди. - Мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ҳамда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланди, - дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Азиз Пирназаров. - Аҳолининг кундан кунга ошиб бораётган озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари бўлган талабларини қондириш, бандлик масаласини ҳал этиш, шунингдек, мамлакат иқтисодий салоҳиятини тобора оширишда фермерликни ривожлантириш жуда муҳим роль ўйнамоқдаки, бу соҳада бир қатор масалаларни ҳал этиш лозимлигини тақозо қилаяпти. Бугунги мулоқотда ана шу ҳақда батафсил фикр юритилди. Тадбиркор, фермер ва мутахассислар соҳада ҳали ечимини топиши керак бўлган фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан “Ер кодекси”, “Солиқ кодекси”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда кўплаб меъёрий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, фермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг ўзини ўзи бошқариш таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш, таъминот ва тайёрлов ташкилотлари билан шартномавий муносабатларини такомиллаштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сотиш, сервис хизмати кўрсатишнинг турли шаклларини ташкил этиш, бу борадаги халқаро тажрибаларни ўзлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш борасида атрофлича фикр алмашиб, аниқ таклиф ва тавсиялар билдиришди.Шунингдек тадбирда хусусий сектор манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида партиянинг мамлакат парламентидаги фракцияси, халқ депутатлари туман (шаҳар), вилоят кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан ўз ваколат ва имкониятларидан тўлақонли фойдаланилса, амалдаги қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаб, тадбиркор ва фермерлар учун яратилган имтиёз ва преференциялардан ўз ўрнида мақсадли ва самарали фойдаланилишига қаратилган жамоатчилик ва депутатлик назоратлари доимий равишда тизимли олиб борилса ушбу йўналишдаги натижалар янада салмоқли бўлиши алоҳида қайд этилди. Таъкидландики, давлат томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ҳозирги кунда фермерлик ҳаракати аграр соҳада етакчи кучга айланди. Сўзга чиққанлар ерларнинг унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг самарадорлигини юксалтириш, шунингдек, қишлоқ жойларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш учун фермерлик ҳаракатини мутлақо янги сифат даражасига кўтариш, ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, уни янада либераллаштиришни давр талаб этаётганлиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга кўмаклашиш, фермерларнинг ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришда янги кенгаш уларга ҳақиқий қанот бўлишини таъкидладилар.
Мулоқот якунида Ўзбекистонда фермерликни янада ривожлантиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. Сайфулла ИКРОМОВ, партия вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари,
Обсудить новость на Форуме