19:30 21.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Давлат дастури учун таклифлар тайёрлашга киришди
Президентимиз Ислом Каримовнинг Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ва унда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида амалга ошириладиган партиявий вазифалар O’zLiDeP вилоят кенгашларида қизғин муҳокама қилинмоқда. «... Эл-юртимиз нималар ҳисобидан, қандай оғир ва машаққатли кунлар, синовларни бошдан кечириб, бугунги ютуқ ва марраларга эришганини холисона баҳолаб, ҳар қандай кибр-ҳаво кайфиятларига берилмасдан, оёғимиз ердан узилмасдан, эртанги ёруғ, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган келажагимизга онгли равишда қадам қўймоқдамиз».Андижонлик тадбиркор ва фермерлар, таниқли олимлар, ташаббускор ёшлар, фаол опа-сингилларимиз иштирок этган тадбирда Юртбошимиз маърузасида қайд этилган ана шундай фикрлар моҳияти, мазмуни ва улардан келиб чиқадиган хулосалар атрофлича таҳлил қилинди. Фарғона водийсининг энг аҳолиси зич бўлган вилоятда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари яқин тарихимиздаги ҳолатлар билан қиёсланди. Ҳеч кимдан кам бўлмаган келажак сари янада дадил одим ташлаш учун эса маърузада белгилаб берилган йўналишлар изчил амалга оширилиши, бунда асосий масъулият улкан ўзгаришлар жараёнини теран ҳис этаётган, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган инсонлар зиммасига тушиши лозимлиги таъкидланди.— Президентимиз маърузаси ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига яқин ўтмиш билан бугунги кунимизни қиёслаш имконини берди. Дунёда, яқин атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни янада чуқурроқ англаш лозимлигини кўрсатди, — деди йиғилишда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев. — Зеро, ҳар дақиқада ўзгариб турган жаҳон иқтисодиёти, сиёсий-ижтимоий макондаги воқеаликлар, дунё сиёсий саҳнасидаги янгидан-янги қарама-қаршиликлар, баъзи минтақалардаги этник ва конфессиялараро тўқнашувлар она Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, унинг асосларини янада мустаҳкамлашни тақозо этади. Бу эса, энг аввало, сиёсий партиялардан хушёрликни, ташаббускор бўлишни талаб этади.Маълумки, «Обод турмуш йили»да мамлакатимизда 977 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Хўш, бу жараёнда асосан ким фаоллик кўрсатиши лозим? Шубҳасиз, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликдан, фаровонлик ва хотиржамликдан энг кўп манфаатдор бўлган қатлам — мулкдорлардир. Жамиятда фаол ижтимоий кучга айланган ана шу қатламни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш эса O’zLiDeP зиммасидаги асосий вазифадир. — Мустақиллик йиллари демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида эришилган барча ютуқлар замирида Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва асосий тамойиллар мужассам, — деди Муҳаммадюсуф Тешабоев. — Натижада юртдошларимизнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошди, уларнинг амалга оширилаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси кучайди. Конституцияда белгилаб қўйилганидек, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва муҳофаза этилишини кафолатлайди. O’zLiDeP ана шу тамойил асосида мамлакатда ўрта синфни шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил этиш асосида аҳоли даромадларини оширишга интилмоқда.Айни ана шу қатлам иқтисодий тараққиёт ва демократик ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига ҳам айланди. М.Тешабоев, шунингдек, бугун барча ҳудудларда барпо этилаётган бино ва иншоотлар, муҳташам кошоналар, улкан саройлар, муаззам майдонлар, равон йўллар, маҳобатли кўприклар, кўркам уй-жойлар ва бошқа ижтимоий объектлар юртимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборганини, буни Андижон вилояти мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлади.— Эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш ва уларни янги босқичга кўтаришда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» асосида амалга оширилаётган ишларнинг ўрни беқиёсдир, — деди O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси Толибжон Мадумаров. — Мазкур ҳужжат давлат ва жамият ривожининг мутлақо янги босқичида мамлакатни модернизациялашни давом эттиришга қаратилган дастуриламал бўлиб, у келгуси ўн йилликларда ҳам ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотмайди.Президентимизнинг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда асосий бўғин ҳисобланган аграр соҳада эришилаётган ютуқларни янада мустаҳкамлаш ҳамда фермерлик ҳаракатига кенг йўл бериш борасидаги тарихий ҳужжат бўлди.— Айни пайтда қишлоқда етакчи кучга айланган бу ҳаракат аграр соҳа билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ҳам ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ижтимоий-сиёсий кучга айланаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз, — дейди Андижон вилояти Фермерлар кенгаши раиси Рашидбек Мамадалиев. — Энди эса фермерларимиз жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, қолаверса, фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакат аграр секторини барқарор ва самарали ривожлантириш жараёнларининг ўзига хос локомотивига айланишлари лозим.Маълумки, O`zLiDePнинг дастурий вазифаларидан бири бу — аниқ мақсад атрофида бирлашган сиёсий куч сифатида тадбиркор ва фермерларнинг янада эркин фаолият юритишлари учун қулай имконият яратиш, улар истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. 200 нафардан зиёд O’zLiDeP аъзолари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган йиғилишда таъкидланганидек, шу кунларда партиянинг асосий вазифаси Президентимиз маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда «Обод турмуш йили» Давлат дастурига таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Бунда партиянинг таянч нуқтаси бўлган бошланғич ташкилотлар, маҳаллий кенгаш депутатлари фаоллик кўрсатишлари зарур. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда O’zLiDePнинг барча даражадаги тузилмалари – Қонунчилик палатасидаги фракцияси, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари, жойлардаги БПТларнинг имкониятларини ишга солиш орқали жамият ҳаётининг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар соҳаларининг энг муҳим устувор йўналишлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этишлари лозим. Тадбирда O’zLiDeP Андижон вилояти кенгаши олдида турган муҳим вазифаларга ҳам эътибор қаратилиб, авваламбор, партия Сайловолди платформасида белгилаб қўйилган устувор йўналишларни амалга оширишда кўзга ташланаётган сусткашлик ҳолатлари хусусида ҳам сўз юритилди. Иккинчидан, ташкил этилаётган партиявий тадбирларда сон жиҳатдан эмас, балки сифат жиҳатдан амалий натижани таъминлаш, учинчидан, аёллар йўналиши бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш кераклигига урғу берилди. Қолаверса, кириб келаётган «Обод турмуш йили»да мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишларини қайта кўриб чиқиш, Сиёсий таълим марказлари фаолиятини жонлантириш, партия электоратининг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш масалалари ҳамиша кун тартибида бўлиши лозим.Кенгайтирилган йиғилиш якунида муҳокама қилинган долзарб масалалар юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди. Тадбир сўнгида 39 та бошланғич партия ташкилоти аъзоларига янги шаклдаги махсус гувоҳномалар, услубий қўлланмалар ва кундалик фаолиятни амалга оширишда фойдаланиш учун зарур бўлган тарғибот-ташвиқот материаллари топширилди. Кеча O’zLiDeP вилоят кенгашларида ўтказилаётган ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси O’zLiDeP Миробод туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Унда асосан, тумандаги БПТлар етакчиларининг «Обод турмуш йили» Давлат дастурини шакллантириш бўйича таклифлари муҳокама қилинди.O’zLiDeP Миробод туман кенгаши мутасаддиларининг фикрича, 79 та бошланғич ташкилот етакчиси томонидан билдирилган таклифлар жамланиб, Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг махсус ишчи гуруҳига топширилди. “XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме