03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотлари учун маҳсус ўқув-семинар
2012 йилнинг 24 июль куни O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Боғот туман ҳокимлигида “O’zLiDeP Бошланғич партия ташкилотларининг ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида тутган ўрни ва вазифалари” мавзусида махсус ўқув семинари ўтказилди.Ушбу ўқув амалий семинарда партиянинг электорат вакиллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат жами 57 нафар киши иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар партия Дастури ва Сайловолди платформасидаги вазифаларни туманда мавжуд барча бошланғич партия ташкилотлари орасида тарғиб қилиш, БПТлар билан депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, айниқса аҳоли орасида президент фармонлари, ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди. Семинар давомида “O’zLiDePнинг партия қурилиши соҳасидаги навбатдаги долзарб вазифалари”, “Партиянинг электорат вакиллари билан бошланғич партия ташкилотлари раисларининг ҳамкорлиги”, “Бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуларида маърузалар тингланди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар олиб боришди. Амалий машғулотлар баҳс-мунозара усулида ўтказилди.Шунингдек, 2012 йил 28 июль куни Гурлан туманидаги “Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси “Гурлантумангаз” филиали биносида ҳам мазкур мавзуга бағишлаб бошланғич партия ташкилотлари, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги партия депутатлари ҳамда БПТ раислари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтди.Тадбирда Гурлан туман Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси БПТ раиси, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Давронбек Машарипов сўзга чиқиб, мазкур ўқув-семинар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди, шунингдек, БПТ ва депутатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, чекка қишлоқларда ва маҳаллаларда, маҳалла фаоллари билан партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини йўлга қўйиш лозимлиги тўғрисида айтиб ўтишди. Семинар якунида БПТ раисларидан тушган таклиф ва муаммолар умумлаштирилиб, уларни депутатлар орқали ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме