19:45 16.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА

 БПТ РАИСИ ЎЗ ЎРНИДА ҚОЛДИ

 Шаҳрихонда O‘zLiDePнинг “Беназир хоним” хусусий корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.  “Беназир хоним” хусусий корхонаси 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ўқув маркази ҳисобланадиган ушбу корхонада ҳар йили 300 га яқин хотин-қиз таҳсил олади, касб-ҳунар ўрганади.  2012 йилда “Беназир хоним” хусусий корхонасида O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, унга Муяссархон Абдупаттаева раис этиб сайланганди. Ҳозирги кунда БПТ сафида 20 нафар аъзо бор.  БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида O‘zLiDeP туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этди. 
 Тадбирда сўз олганлар кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда ҳақиқий маънода кўппартиявийлик тизими қарор топгани, улар сиёсий-ижтимоий майдонда фаол экани, сиёсий партияларнинг демократик ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва таъсири тобора ортиб бораётгани эътироф этилди. Бу жараёнда БПТларнинг мавқеини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.  Йиғилишда БПТ фаолияти самарадорлигини ошириш, партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш ҳамда аъзолик бадалларидан қарздорликни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.   Йиғилишда БПТнинг амалдаги раиси М.Абдупаттаева ўз лавозимига қайта сайланди.

 ЯНГИ БПТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Kvadro Media Print” МЧЖда бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.  Мазкур корхона полиграфия ва реклама маҳсулотлари ишлаб чиқариш, компьютер ва фото хизматлари кўрсатишга ихтисослашган. “Kvadro Media Print” МЧЖда БПТ ташкил этиш партиянинг бошланғич ташкилотлар тизимини кенгайтириш, аъзолар сонини тобора кўпайтириб бориш, электорат билан ишлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган мақсадларини амалга оширишга қаратилган ишлар натижасидир.  Янги БПТ таъсис йиғилишида бошланғич ташкилотларнинг партия Дастурида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда партия ўз олдига қўйган устувор мақсадлар ижросини таъминлашда уларнинг роли масалаларига эътибор қаратилди.    Шунингдек, тадбирда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларга иш юритишни ўргатиш, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ва афзалликлари, БПТлар имкониятини уни ҳаётга кенг татбиқ этишга йўналтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва бу борадаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.   Янги тузилган БПТ раислигига Элёрбек Ниязов сайланди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
БПТ ФАОЛИЯТИ САМАРАЛИ БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ

 Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасида “Сиёсий партия бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбир белгиланган мавзуни кенг муҳокама қилишдан ташқари O‘zLiDePнинг мазкур институт билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида ўтказилди.  Семинарда БПТлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва жонлантириш, улар сонини кўпайтириш, партия электорати бўлмиш тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, жойларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш каби мавзуларда сўз юритилди. - БПТ ҳар қандай партиянинг асосий бўғинигина эмас, уни ҳаракатлантирувчи, унга куч ва қувват берувчи таянч нуқтаси ҳамдир, - деди тадбирда сўзга чиққан  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Миржамол Мирсаидов. - Айниқса, сайловчилар ишончи учун сиёсий партиялар ўртасида кураш тобора қизиётган бир пайтда асосий масъулият айнан улар зиммасига тушади. Шу боис, партиямиз БПТлар ишини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратяпти.  Семинарда O‘zLiDeP БПТлари фаолиятини такомиллаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, партия туман кенгашлари томонидан БПТлар фаолиятини бошқариш, партия электорати манфаатига оид устувор ижтимоий вазифаларни бажаришда БПТларнинг иштироки масалалари муҳокама қилинди.  Таъкидландики,  БПТлар маҳаллаларда фаол бўлиши лозим. Чунки маҳаллаларда замонавий билимли, тадбиркорликка иқтидори бор, бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган ёш қизлар ва аёллар кўпчиликни ташкил этади. Партия уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириб боришда етакчи бўлмоғи лозим.  Тадбирда ҳудудий ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик, партиявий ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, бу борада аниқланган хато ва камчиликларни тўла бартараф этишга эришиш, БПТларнинг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини аҳолига етказишдаги ўрни хусусида ҳам сўз борди.       Савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлган семинарда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Улуғбек Эшонхўжаев,O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМасъул ходими ТАШАББУСКОР ТИББИЁТЧИЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН БПТ   Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  Бугунги кунда нуфуси 70 минг кишига яқинлашиб қолган Сайхунободда 68 нафар олий маълумотли шифокор билан бир сафда 450 нафар ўрта-махсус маълумотли тиббиёт ходими аҳолига сидқидилдан хизмат кўрсатмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасида БПТ ташкил этилганда кўпчилик унга ҳеч иккиланмасдан аъзо бўлди. Мана 4 йилдирки, бу БПТга кўп тармоқли поликлиника бош шифокори Ибодулла Эрназаров раислик қилиб келмоқда. - Биз бошланғич ташкилот партияни омма билан боғлашда, унинг ғоя-мақсадларини тарғиб қилишда муҳим бўғин эканини яхши англаган ҳолда аввал бошданоқ партиявий ишларга ўта масъулият билан ёндашиб ишламоқдамиз, -  дейди БПТ раиси И.Эрназаров.  Ушбу ҳисобот-сайлов йиғилишида Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” доирасида амалга оширилаётган ишлар, БПТларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда иштироки, уларнинг мавжуд муаммолари ва истиқболдаги режалари, партиянинг бошланғич тузилмалар билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.  Эътироф этиш керакки, касбий вазифаларини садоқат билан бажараётган маслакдош тиббиётчилар партиявий топшириқларга ҳам жиддий қарамоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасида партиявий-ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган. Партия фаоллари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган  учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш баробарида O‘zLiDeP дастурий ғоя-мақсадларини ҳам тарғиб этаётир.  - Бу БПТ аъзоларининг аксарияти олий маълумотли шифокор экани, иш жараёнида аҳолининг турли қатлами билан ҳар куни бевосита мулоқот қилиши партия ғоя-мақсадларини тарғиб этишда қулай муҳит яратади. Фаолларимиз бу имкониятдан унумли фойдаланаётганини айни пайтда O‘zLiDePга қизиқувчилар ва хайрихоҳлар сони тобора ортаётганида ҳам кўрса бўлади, - дейди  O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Раҳимов. Йиғилишда БПТ раисининг бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти, электорат билан амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.  Сўнг эса партия сафига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Йиғилиш иштирокчилари Ибодулла Эрназаровни бир овоздан БПТ раислигига қайта сайлашга қарор қилди.  
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме