17:45 21.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг бирламчи вазифалари

Тошкентда “O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг бирламчи вазифалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан ташкил этилган тадбир Президентимиз И.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланди.- Давлатимиз раҳбари маърузасини барчамиз, жумладан, партиямизнинг шаҳар ва қишлоқлардаги ҳар бир фаол хотин-қиз аъзолари учун аниқ белгиланган ҳаракат йўналиши, деб қабул қилишимиз зарур. Чунки маъруза нафақат партия “Аёллар қаноти” тизимида, балки мамлакатимиз аёллари тақдирида янада улкан ўзгаришлар ясашига қўйилган навбатдаги асосдир, десак  муболаға  бўлмайди, – деди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши  депутати Мухлиса  Акрамова.Тадбирда Президентимиз маърузасида жаҳон миқёсида ҳамон сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамай, ўтган йили мамлакатимиз иқтисодиётини жадал суръатлар билан ривожлантириш давом эттирилгани, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтириш таъминлангани, Ўзбекистоннинг дунё бозоридаги мавқеи  янада мустаҳкамлангани аниқ рақамлар ва далиллар  асосида яққол кўрсатиб берилгани алоҳида эътироф этилди. Йиғилишда таъкидландики, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жорий йил 25 январда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида партиялар фаолиятига танқидий ёндашилиб, уларнинг “Аёллар қанотлари”  ва аёл депутатлар билан  ҳамкорликда ишлаш тизими талаб даражасида эмаслиги айтилганди. Дарҳақиқат, бу ҳамкорликнинг хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, оилага кириш, унинг муаммоларини ҳал этиш ва маҳалладаги маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги имкониятлари жуда катта экани исбот талаб қилмайдиган далилдир. Айниқса, аёллар тадбиркорлиги, қишлоқ аёллари манфаатлари кўпроқ акс этадиган соҳаларни, шунингдек, хотин-қизлар иқтисодий билимларини ошириш, уларга маиший хизмат кўрсатишни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда тизимли ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш жуда муҳим. Давра суҳбатида аёллар билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш, аниқ натижаларга эришиш борасида ишлар сустлиги қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, тадбирдаТошкент вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари аёллар билан ишлаш бўлимларининг 2012 йилги фаолияти таҳлил этилди. Давра суҳбати давомида партия Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Жамолиддинова “Аёллар қаноти”нинг партия дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга эришиши, фойдаланилмай қолган имкониятларни тўғри таҳлил этиб, иш услубида туб ўзгаришлар қилиши бугун олдимизга қўядиган асосий мақсад бўлмоғи зарурлигини таъкидлаб ўтди.  Давра суҳбатида йирик бошланғич партия ташкилотлари таркибида “Аёллар қаноти” гуруҳларини ташкил этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш асосий вазифалардан бири экани таъкидланди.  Бу масалада фаолиятимизнинг янги босқичида биз суянадиган ва асос қилиб оладиган ҳужжатларнинг энг муҳими Юртбошимиз томонидан тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”дир.  Тадбирда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, маънавий ахлоқсизлик ҳолатлари кўпайиб кетаётгани, оилавий ажралишлар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ноқобил ота-оналар сони ортиб бораётгани муайян ташкилотнинггина эмас, кенг жамоатчиликнинг иши эканини унутмаслик ва бу борада ҳам кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида амалга ошириш белгиланди, дейди - O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири С.Муслимова. Жойларда қурилган спорт иншоотлари, коллежлар спорт залларига ёш қизларни, аёлларни кенг жалб этиш, оилавий спортни ривожлантириш борасида ишларни кучайтириш лозимлигига эътибор қаратилди. Тадбирда таъкидландики, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш борасида партия Дастури ва Сайловолди палатформасида белгилаб берилган вазифалар доирасида аниқ амалий ишларни бажариш, бу борада фракция ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган партиявий лойиҳаларни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш ва унинг самарали  натижаларини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Энг яхши фермер аёл” кўрик танловини  ўтказиш ҳамда “Фермерлик ҳаракати - қишлоқда етакчи ижтимоий-сиёсий куч” лойиҳасини  амалга ошириш кўзда тутилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ва зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳаси такомиллаштирилмоқда. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёллар билан ишлаш бўлими ходимлари, партия Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларининг аёллар масалалари бўйича раис  ўринбосарлари ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда фаол аёллар иштирок этди.  Давра суҳбати иштирокчилари бу ерда кўтарилган масалалар юзасидан хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олди. 
O’zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме