01:16 30.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP: АСОСИЙ МАҚСАД КИЧИК БИЗНЕС МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши натижасида сиёсий партияларнинг сиёсий майдондаги ғоявий кураши учун янада кенроқ имконият ва мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.  
Мамлакатимизда яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнлар арафасида O‘zLiDeP жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига, ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини оширишга тўсиқ бўлаётган нуқсонларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини янада кучайтирмоқда. Партиянинг Сайловолди дастурини амалга ошириш доирасида депутатлик гуруҳлари фаоллигини жонлантириш, ҳудудларда мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш амалиётини тизимли олиб бориш эвазига ҳудудий дастурлар ижроси қатъий назоратга олиняпти. 
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Жойларда партия электорати вакилларини ўйлантириб келаётган муаммо ва масалаларни ўрганиш ва уларни ечимини топиш ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида партия Андижон вилоят Кенгаши томонидан Бўз туманида депутатлик гуруҳи, туман Фермерлари кенгаши, туман ҳокимлиги мутасадди ходимлари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси вакиллари иштирокида навбатдаги амалий мулоқот ўтказилди. 
- Туманимизда тадбиркор, фермер, ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари фаолиятига доир қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар ижроси маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан доимий назоратга олинган, - дейди  O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Алишер Мамажонов. - Ҳар қандай шароитга мослашувчан кичик бизнес вакиллари сафини янада кенгайтиришга қаратилган турли шаклдаги тадбир ва муҳокамаларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини янада оширишда хусусий тадбиркорлик имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш зарурлиги тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларимизни янада кучайтиришимиз лозим. 
Олиб борилаётган тизимли тадбирлар натижасида туманда партияга хайрихоҳларнинг сони ҳам ошиб боряпти. Жумладан, Бўз пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти, туман сутни қайта ишлаш корхонаси, туман ободонлаштириш бўлими, “Бўз файз савдо” уюшмаси, “Бўз файз транс сервис” МЧЖ каби яна кўплаб ташкилотларда 1000 га яқин ишчи-ходим, тадбиркор, маҳалла хотин-қизлари партияга аъзо бўлдилар.
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолияти билан анчадан буён қизиқиб келаман, - дейди Бўз туманидаги “Қаюмжон шуҳрати” фермер хўжалиги раҳбари Гулмирахон Мансурова. - Биз фермер хўжалиги билан бир қаторда оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўйганмиз. Партиявий лойиҳаларда қатнашиб, туман “Микрокредит” банкидан 30 миллион сўм миқдорида кредит олдик. Кредитга сўнгги русумдаги тикув машиналарини сотиб  олиб, тикувчилик цехини ҳам йўлга қўйдик. Фермер хўжалигимизнинг 44,7 га ер майдонига пахта-ғалла экилади.  Жами 40 нафар ишчи ходимларни иш билан таъминлаганмиз. Улардан 15 нафари хотин-қизлардан иборат бўлиб, тикув цехимизда ишлайдилар. Партия лойиҳаларида қатнашиб билим ва кўникмаларимни янада оширишга ҳаракат қиляпман.   
Амалий мулоқот давомида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига тусиқ бўлаётган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишга келишиб олинди. 
O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме