16:00 02.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDeP - АЁЛЛАРИМИЗ КЎМАКДОШИ
Урганчда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган инсонни ёт ғояларга бўйсундириш ва ёлғон йўлга ундаш қийин” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ЎзННТМА ресурс маркази, вилоят адлия ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим билан ҳамкорликда ташкил этилди. – Аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва бизнесдаги ўрнини оширишга алоҳида эътиборни қаратиш O’zLiDeP Дастурида ҳам акс этган, – дейди Урганч давлат университети кафедра мудири, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати А.Абдуллаев. – Шундан келиб чиққан ҳолда O’zLiDePнинг аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимлари ва “Аёллар қаноти” гуруҳлари “Обод турмуш йили”да партия ўз олдига қўйган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажариши лозим. Хотин-қизларнинг зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолиши олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш энг долзарб вазифаларимиздан ҳисобланади.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Урганч шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси М.Полвонова Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида илгари сурилган “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойили ҳозирги кунда ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.“Бугунги тезкор глобаллашув жараёнида турли ғаразли кучлар ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиб, ўзларининг ғаразли ахборотлари билан аҳолининг турли қатламларига таъсир ўтказишга уринаётир. Шу боис, оқни қорадан, яхшини ёмондан ажратиш учун ҳар бир одам ўз мустақил фикри ва дунёқарашига эга, миллий истиқлол ғоясига, элу юртимизга, миллий қадриятларимизга содиқ, мустаҳкам эътиқодли бўлиши зарур”, – деди М.Полвонова.Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Абдуллаев ўз маърузасида мафкуравий хуружларга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги жуда муҳим эканини билдириб, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш учун давлат идоралари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.Давра суҳбатида бу борадаги йиғилишлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилаётгани, уларда зарарли диний оқимлар, ёт ғояларга қарши курашишда мафкуравий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш масалалари кўтарилаётгани, бунда O’zLiDePнинг маҳаллий тузилмалари вакиллари фаол қатнашаётгани эътироф этилди. Шунингдек, фуқароларнинг, жумладан, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини ошириш, уларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш O’zLiDePнинг Сайловолди дастуридаги устувор вазифалардан бири ҳисобланиши яна бир бор эслатиб ўтилди. Тадбир давомида “Ёт ғояларга қарши кураш – долзарб вазифамиз”, “Соғлом турмуш тарзи– мустаҳкам оила гарови”, “Имтиёзли кредит – ёш оилага кўмак”, “Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг долзарб масалалари: ота - оналар ва ёшлар ўртасидаги муаммолар” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Р. МашариповаO’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме