21:00 28.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O’zLiDeP 2013 ЙИЛДА ЎЗ ОЛДИГА МУҲИМ ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ ОЛДИ

Жорий йилнинг 24 январь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” маърузаси”га бағишланган кенгайтирилган қўшма йиғилиш ўтказилди.   Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, парламентдаги партия фракцияси аъзолари, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси,  партияга ҳамкор-ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари, фермерлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллар иштирок этди. Мазкур кенгайтирилган қўшма йиғилишнинг асосий мақсади O’zLiDePнинг давлатимиз раҳбари маърузасидан келиб чиқадиган стратегик вазифаларини муҳокама этиш ҳамда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, фаол инвестиция сиёсатини юритиш, ҳудудлар, аграр ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини комплекс тарзда ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. Йиғилиш иштирокчилари томонидан Президентимиз маърузасида 2012 йилга мўлжалланган Давлат дастури доирасида ҳаётимизда рўй берган улкан ўзгаришлар алоҳида таъкидланиб, жаҳон миқиёсида ҳамон сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, мамлакатимиз иқтисодиётини жадал суръатлар билан ривожлантириш давом эттирилгани, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтириш таъминлангани, Ўзбекистон дунё бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлагани аниқ рақамлар ва далиллар асосида яққол кўрсатиб берилганлиги алоҳида эътироф этилди.Мазкур кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасида белгилаб берилган барча йўналишлар бўйича амалий ишлар олиб борилиши билан биргаликда O’zLiDeP асосий эътиборни мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир иштирокчилари иқтисодиётнинг хусусий сектори, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётига, айниқса, саноат соҳасига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга қаратилган ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар O’zLiDeP учун алоҳида аҳамият касб этишини қайт этишди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан мазкур саъй-ҳаракатларни қонунчилик асосида таъминлаш мақсадида 2012 йилнинг ўзида олтита энг муҳим қонунлар, жумладан, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда рухсат берувчи тартиб-таомилларни соддалаштириш, солиқ ва статистика ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ва норматив актлар мажмуаси қабул қилинганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, қонун асосида тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи устуворлиги принципи мустаҳкамланди, рўйхатга олиш ва тадбиркорлик субъектларининг инфратузилма ва коммуникациядан фойдаланишини таъминлаш амалиётига “ягона ойна” тамойили жорий этилди, бу эса илғор халқаро амалиётга мос бўлиб, бизнес юритиш билан боғлиқ бўлган барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбир иштирокчилари бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, лицензияланадиган ҳамда рухсат берувчи тартибларни қисқартириш ва соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва уни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳадаги мамлакатимиз амалиёти ва қонунчилигини халқаро меъёрлар ва стандартларга мослаштириш масалалари барча партия тузилмалар учун 2013 йилда ҳам устувор аҳамиятга эга бўлиши керак деган фикрга келишди.  Мажлисда алоҳида эътибор қаратилган муҳим устувор масалалардан яна бири бу - партиянинг энг муҳим дастурий вазифаси ҳисобланган фермерлик ҳаракатини қишлоқдаги ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий кучга айлантириш, фермер хўжаликларининг мамлакатимиз аграр секторини барқарор ва самарали ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришдаги асосий бўғини сифатидаги роли ва аҳамиятини ошириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, манфаатлари ва самарали фаолиятини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборатлиги ҳақида сўз борди. Партиянинг дастурий вазифалари ва давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасининг асосий устуворликларидан келиб чиқиб, жорий йилда ушбу устувор йўналишда учта партиявий лойиҳани -   “Фермерлик ҳаракати – қишлоқдаги ҳал қилувчи куч”, “Фермерлик ҳаракати – ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч” ва “Мулкдор оила” лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилаётганлиги таъкидланди. Тадбир қатнашчилари ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳаларнинг бош мақсади – республикамиз қишлоқларида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг юқори ҳосилдорлигини таъминлаш, ер, сув ва бошқа табиий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча нархдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ривожланган мамлакатлар даражасига эришишга кўмаклашишдан иборат бўлиши лозимлигини таъкидлашди. Ушбу йиғилиш фермерлик ҳаракатини ривожлантиришдаги долзарб вазифаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш борасида маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштиришга ҳамда O’zLiDeP Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда жойларда фаол жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада депутатлик гуруҳлари фаолиятидан кенг фойдаланиш, мавжуд муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари кун тартибига киритган ҳолда муҳокама қилиб бориш борасида аниқ ишларни олиб бориш лозимлигини кўрсатди.  Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбирда иштирок этган депутатлар амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида қонунчиликни янада ривожлантириш,  жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, бу асосда фермерлар фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш учун зарур шароитларни яратишни назарда тутувчи Ер ва Солиқ кодекслари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш ва шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларида “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар ижроси ҳолатини ўрганиш бўйича назорат фаолияти ташкил этиш ҳамда Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари, маҳаллий вакиллик ҳокимият органларида қишлоқда инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация ва инновацион-технологик янгилаш, сувни тежовчи технологияларни қўллаш, Фермерлар кенгашлари фаолиятини  самарали ташкил этиш каби долзарб масалалар эшитувини ўтказишга келишиб олишди.  Ушбу йиғилишда яна бир ўта муҳим иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий вазифаларидан бири саналган қулай инвестицион муҳитни шакллантириш масаласи ҳам қизғин муҳокама қилинди. Бу йўналишда O’zLiDeP фаолиятида жорий йилда жозибадор инвестицион муҳитни шакллантиришнинг қонунчилик асосларини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда тармоқлар ва ҳудудларни чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожлантириш ва уларнинг мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини таъминлаш каби масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада, қабул қилинаётган Инвестицион дастурларнинг жойларда тўла ижроси юзасидан фаол депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида депутатлик гуруҳлари аъзоларининг янада фаоллигини ошириш, Биринчи галда ижроия ҳокимияти билан мустаҳкам алоқаларни ривожлантирган ҳолда Инвестицион дастурларнинг сифатли бажарилишида фаол иштирокчи бўлиш, ушбу Дастурларнинг бажарилиши бўйича партиянинг Парламентдаги фракцияси ва жойлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан махсус эшитувларни ташкил этиш ҳамда улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиб бориш муҳимлиги айтиб ўтилди.Тадбир давомида эътибор қаратилган муҳим масалалардан яна бири ҳудудлар ва тармоқларни уйғунликда ривожлантириш масаласида, асосий эътиборни республикамизнинг барча ҳудудларида кўп тармоқли технопаркларни ташкил этиш ва улар фаолиятини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги қайд этиб ўтилди ва йиғилиш давомида бу борада амалга ошириладиган лойиҳалар ва тадбирлар тўғрисида аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқилди. Хусусан, Президент маърузасининг асосий устуворликларидан келиб чиқиб, мажлисда “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш” партиявий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида ҳамда йирик саноат сектори корхоналарининг кичик бизнес билан кооперациясини манфаатли ҳамкорлик асосида кенг ривожлантириш бўйича  тегишли қарор қабул қилинди. Лойиҳа доирасида партиянинг вакиллик ҳокимият органларидаги депутатлик корпуси салоҳиятидан фойдаланиб, жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини чуқур ўрганиш, иқтисодиёт соҳасида бозор муносабатлари, бозор ислоҳотлари эркинлигини ривожлантириш йўлида тўсиқларни юзага келтирувчи салбий фактларни аниқлаш кўзда тутилмоқда. Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилиши лозимлиги белгилаб олинди. Мазкур устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан қилинадиган ишлар O’zLiDePнинг 2013 йилги Ҳаракат дастуридан ўрин олганлиги қайд этилди.Бундан ташқари, тадбир давомида ҳудудларни уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва имкониятларини ҳисобга олиб ривожлантириш, ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар учун таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда кун тартибига қўйилган бошқа масалалар юзасидан Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 
O’zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме