10:45 13.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP қуйи ташкилотларида
ЖИЗЗАХ.
O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан вилоятдаги «Ягона буюртмачи-инжиниринг» компаниясида “Аёл – оила қўрғонининг ҳам чиройи ҳам чароғбони” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермер аёллар қатнашишди.
Тадбирда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттиришдир” номли, шунингдек, 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз — тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли маърузаларида ўртага қўйилган муҳим вазифалар хусусида сўз юритилиб жойларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш диққат марказида бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
— Жорий йилда вилоятда 967 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш, улардан 600 мингтасини бевосита қишлоқ жойларида ташкил этиш кўзда тутилмоқда, — дейди Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги мавқеини ошириш бўлими бошлиғи Наргиза Мавлонова. – Бу шубҳасиз мутасадди ташкилотлар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. “Она ва бола-скрининг” маркази билан ҳамкорликда аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан турли ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқдаки, улар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаяпти.
ҚОРАҚАЛПОFИСТОН.
2012 йил — мамлакатимизда «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Хўжайли туманида “Оилавий бизнес – фаровонлик гарови” мавзуида давра суҳбатида ўтказилиб, унда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун жойларда қулай шарт-шароит яратиш, оилавий бизнесни ривожлантириш борасида банк-молия муассасаларининг масъулиятини ошириш, микромолиявий хизматлардан самарали фойдаланиш, партия электорати вакилларининг бу борадаги билимларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар атрофида фикр юритилди.
Сўзга чиққанлар оилавий бизнес негизида ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш борасида салмоқли натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.
ҚАШҚАДАРЁ.
“Тадбиркорлик – фаровонлик асоси”. O’zLiDeP вилоят кенгаши ва Чироқчи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай, деб номланди. Унда тадбиркор ва ишбилармонлар, депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда туманда мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти, 855 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, шу орқали уларни доимий иш билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилаяпти. Жумладан, лалмикор майдонларда деҳқончиликни йўлга қўйиш орқали минг-минглаб янги иш ўринлари яратилаётганлиги қувонарли ҳолдир. Чироқчиликлар меҳнаткаш ва тадбиркорлиги билан азалдан ном чиқаришган. Бугун ҳам қақроқ чўлларга сув чиқариб, сабзавот-полизчилик ва деҳқончиликни ривожлантираётган, шу орқали миллионерга айланиб бораётган фидойи, тадбиркор ёшлардан ҳар қанча ўрнак олса арзийди.
— “Мустаҳка оила йили”да маҳалланинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, унинг кундалик ҳаётимиздаги нуфузини ошириш юзасидан тегишли режаларни белгилаб олдик, — деди ўз сўзида “Чироқчи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сулув Бердиқулова. – Ёшларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида маҳалланинг ўрни ва роли катта эканлиги шак-шубҳасиз. Партия фаоллари ва маҳаллий депутатларимиз шуни назарда тутиб, касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ёшларни ишга жойлаштириш, уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили маҳалламиз йигит-қизларидан бир гуруҳи фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларида иш билан таъминланди.
Мулоқотда навқирон авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик ўз самарасини бераётганлиги таъкидланиб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, ёшларни ислоҳотлар жараёнига кенгроқ жалб этиш, уларнинг халқ ва жамият олдидаги масъулиятини ошириш юзасидан муҳим фикрлар билдирилди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |