11:00 08.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP қуйи ташкилотларида

СУРХОНДАРЁ.

O’zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги “Тадбиркорлик маркази”да “Оммавий ахборот воситалари мустақиллиги демократик жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари иштирок этган ушбу тадбирда юртимизда ОАВ фаолиятини демократлаштириш ва либераллаштириш, журналистлар учун ахборот олиш кафолатлари ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилаётганлиги таъкидланиб, O’zLiDeP томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг тарғиботини қатъий йўлга қўйиш зарурлиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да илгари сурилган масалалар, жумладан, ОАВни янада ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган амалий ишларга ҳам тўхталиб ўтишди.

Мулоқот давомида ушбу соҳани янада эркинлаштириш, аҳолини керакли ахборотлар билан таъминлаш, давлат ва жамоат бирлашмаларининг ахборот хизматлари ишини такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

ҚАШҚАДАРЁ.

Китоб туманида O’zLiDeP вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими ҳамкорлигида “Мустаҳкам оила – мамлакатимиз тараққиётининг пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда депутатлар, ёш тадбиркорлар ва партия фаоллари қатнашдилар. Китоблик чевар қизлар томонидан тайёрланган, миллий ҳунурмандчилик анъаналарини ўзида акс эттирган зардўзлик, ироқи каштачилик, ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари намуналари давра суҳбати қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги “Бизнинг йўлимиз — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар, “Мустаҳкам оила йили”да туманда оилаларни мустаҳкамлаш, улар фаровонлигини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

— Ўтган йили партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан китоблик ёш тадбиркор Нодира Жўраевага 10 миллион сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди, — дейди Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. – Айни пайтда у тикувчилик цехини ташкил этиб, 10 нафар ёш қизларни иш билан таъминлаган. Умуман, туманимизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, хотин-қизлар ўртасида бандлик даражасини ошириш учун барча чоралар кўрилмоқда. Бугун юзлаб хотин-қизлар зардўзлик, ироқи каштачилик, новвойлик, қандолатпазлик, дўппидўзлик ва бошқа касблар билан шуғулланиб, рўзғорларига барака киритишаяпти. Улар сафини янада кенгайтириш учун тегишли режаларни белгилаб олдик.

АНДИЖОН.

“Фермерлик тараққиёти – фаровонлик манбаи”. O’zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Хўжабод туманида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай, деб номланди. Унда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритилиб, бу борадаги имкониятлар ва мавжуд муаммоларга эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, банк-молия муассасаларининг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланаётган партия электорати вакилларига кенг имкониятлар яратиб бериш, уларнинг сиёсий билимларини такомиллаштириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари мамлакатимизда мулкдорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, соҳага оид мавжуд қонунлар мазмун-моҳияти, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида фикр юритиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоларининг бу борадаги фаолиятига алоҳида тўхталдилар.

O`zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме