08:46 19.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP қуйи ташкилотларида
САМАРҚАНД.
O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Тадбиркорликни ривожлантиришда олималарнинг ўрни” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Хотин-қизлар қўмитаси, “Олима” Ўзбекистон хотин-қизлар уюшмаси вилоят бўлими, “Раҳбар аёллар” клуби ва “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир тадбиркор хотин-қизлар иштирокидаги кўргазма намойиши билан бошланди.
— Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизларга кенг имкониятлар яратилган, — дейди “Файзи” хусусий корхонаси раҳбари Хоним Маматова. – Ўз фаолиятимни 2007 йилда кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан бошлаганман. Бугунга келиб 30 турдаги ширинликларимиз аҳоли дастурхонига етказиб берилаяпти. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” муносабати билан эса Халқ банки кредити ҳисобига гўзаллик салони ҳамда тикувчилик цехи очдим. Бу ерда меҳнат қилаётган 25 нафар хотин-қизларнинг аксариятини кам таъминланган, боқувчисини йўқотганлар ҳамда коллеж битирувчилари ташкил этади.
Тадбирда тилга олинган ана шундай мулоҳазалар баробарида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, вилоятда тадбиркор ва ишбилармон аёллар манфаатини ҳимоя қилиш, жойларда янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, кичик бизнес, тадбиркорлик ва сервис соҳасини ривожлантиришда олима аёллар фаоллигини ошириш борасида фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.
СИРДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши Ховос туманида “Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китоби мазмун-моҳияти ва унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Партия ҳудудий кенгашларининг масъул ходимлари ва маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда мазкур асар жамиятимиз ва халқимиз ижтимоий тафаккурини юксалтиришда ниҳоятда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, унинг миллий ўзликни англаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти беқиёс экани алоҳида таъкидланди.
Тадбирда, шунингдек, мазкур китобнинг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, янги авлод вакилларини миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш “Ёшлар қаноти”нинг асосий вазифаларидан бири экани тилга олинди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |