14:15 13.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP қуйи ташкилотларида
СИРДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Янгиер шаҳар академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишлаб “Конституция – миллатимиз ғурури” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда Конституциямизда – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқаро ва миллатлараро дўстлик, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди. Бу ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топаётгани эътироф этилди.
Давра суҳбатида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, талабаларнинг ҳуқуқий онг ва билимларини юксалтириш, уларнинг Конституциявий ҳуқуқий дунёқарашини кенгайтириш, либерал-демократик ғояларни кенгроқ тарғиб этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.
ХОРАЗМ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Қўшкўпир туманида ўтказилган “Тадбиркорлик йўналишида аёлларнинг ўрни” мавзуидаги давра суҳбатида хотин-қизларнинг тадбиркорликка янада кенг жалб этиш орқали жамиятимизда “ишбилармон она”, “тадбиркор аёллар”нинг ёрқин сиймоларини шакллантириш, айниқса, маҳаллаларни оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантиришда уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш лозимлиги муҳокама этилди. Унда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармон аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбир давомида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига оид маърузалар ҳам тингланди.
ҚАШҚАДАРЁ.
Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби. O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Шаҳрисабз туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати шундай номланди. Унда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш билан бир қаторда улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи, уларни зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш муҳим масалалардан экани алоҳида таъкидланди. Булар орасида энг хавфлиси диний экстремизмдир. Бу муаммо ҳақли равишда дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган, ер юзида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид қилаётган иллатдир. Тадбирда сўз олганлар ана шулар ҳақида атрофлича фикр юритиб, ёшларни огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этувчи турли тадбирлар ўтказиш уларни Ватанга садоқат руҳида камол топишида муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |