23:30 05.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP қуйи ташкилотларида
ТОШКЕНТ.
O`zLiDeP шаҳар кенгаши томонидан Бектемир туман ҳокимлигида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиқини раислари, банк, солиқ идоралари вакиллари, тадбиркор ва ишбилармон аёллар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармон аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани эътироф этилди.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги мавқеини ошириш бўлими мудири С.Муслимованинг таъкидлашича, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, жамиятда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилаётганлиги, аёллар орасида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш айни пайтда “Аёллар қаноти” зиммасидаги муҳим вазифалардан бирдир.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 19 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди. Маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалар иштирок этган тадбирда инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, мустақил тараққиёт йўлимизнинг ишончли кафолати бўлган Конституциямизда алоҳида эътироф этилганлиги таъкидланди.
— Конституциямизда эътироф этилган инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда, — дейди партиянинг мафкуравий тарқибот-ташвиқот ишлари бўлими бошлиғи К.Султонов. — Унда белгиланган барча қоидалар танлаган йўлимиздан собитқадамлик билан боришда асосий кафолат бўлиб хизмат қилмоқда. Тинчлик бугун биз учун энг азиз неъмат. Уни асраб-авайлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме