18:01 19.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
О‘ZLIDEР АЪЗОСИНИНГ МЕҲНАТИ МУНОСИБ БАҲОЛАНДИ
О‘zLiDeРнинг Хива туманидаги “Хоразм гиламлари” МЧЖда ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзоси Ойбиби Матчонова мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Ҳамкасблари уни астойдил қутлади. Айниқса, партиядошлари ҳаммадан кўп қувонди. Чунки улар бу мукофотни нафақат ҳамкасбларининг, балки бутун жамоанинг меҳнатига берилган муносиб баҳо сифатида қабул қилди.
О‘zLiDeР Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани алоҳида белгилаб қўйилган. О.Матчоновани табриклаган ҳамкасблари ва партиядошлари О‘zLiDeРнинг ўз Дастурида белгиланган бу мақсадни амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ўзлари ишлаётган корхона муваффақиятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлади.
“Хоразм гиламлари” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтган тантанали тадбирда О.Матчонова Президентимиз фармонига кўра, самарали меҳнати ва эришаётган ютуқлари билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий қудратини оширишга, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги учун шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилгани фахр билан тилга олинди.
Хива туманининг Чинобод қишлоғида туғилган Ойбиби ўрта мактабни тамомлагач, 1985 йилда Хива гилам комбинатига ишга келганди. Дастлаб шогирд сифатида фаолиятини бошлаган ёш ишчи устозларидан гилам тўқиш сирларини астойдил ўрганди, тажрибаларни қунт билан ўзлаштирди. Тиришқоқлиги қўл келди, тез орада илғорлар қаторида тилга олинадиган бўлди.
Кейинчалик корхона “Хива-Карпет” қўшма корхонасига, 2009 йилда эса “Хоразм гиламлари” МЧЖга айлантирилди.
О.Матчанова ўз касбига доимо меҳр билан муносабатда бўлди. Кўплаб муносиб шогирдлар тарбиялади. У О‘zLiDeРнинг корхонада ташкил этилган бошланғич ташкилотига аъзо бўлиш истагини билдирганида ҳеч иккиланмасдан қабул қилинди.
Ойбиби опа 3 қиз, 1 ўғилнинг онаси. Қизи Севарахон она касбини эгаллади.
- Ҳозирда она-қиз бир цехда ишлайди, - дейди БПТ раиси Муборак Ёқубова. – Умуман, корхонамизда О‘zLiDeРнинг 125 нафар аъзоси бор. Улар нафақат ишлаб чиқаришда, балки жамоат ишларида ҳам фаол. Партия аъзолари - ип йигирув цехи бошлиғи Қувондиқ Нувиев, смена бошлиғи Сайёра Отамуродова, ип йигирувчи Раима Мадримова, бўяш цехи устаси Азимбой Саидмуротов топшириқларни ошириб уддалаш билан бирга кўплаб шогирдлар ҳам тайёрламоқда.
Улар ва ҳамкасбларининг ғайрат-шижоатлари натижасида корхонада халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги йил сайин ошмоқда. Гилам турлари кўпаймоқда.
Қадим-қадимдан машҳур бўлган Хоразм гиламлари довруғининг янада ошишида пешқадам ишчилар, шулар қаторида О‘zLiDeР аъзоларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Муҳиддин МАТКАРИМОВ, O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгашинингБПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти
Обсудить новость на Форуме