00:32 22.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEPНИНГ БАНКЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “TRASTBANK” ХОАББда “Тадбиркорликни ривожлантиришда O‘zLiDePнинг банклар билан  ҳамкорлиги” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

- Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад тадбиркорликни ривожлантиришда партия билан банкларнинг ҳамкорлигини янада яхшилаш ва аниқ мақсадли ишларни амалга оширишдан иборат, - деди тадбирда сўзга чиққан “TRASTBANK” бошқаруви раиси Ш.Ҳожизодаев. - Йиғилганларга иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик сақланишида тадбиркорлик ва банк соҳаларининг ўрни ҳамда бу борада қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Қолаверса, тадбир давомида ходимларимиз O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари юзасидан тушунчага эга бўлди. 

Қонунчилик палатаси депутати О.Аширов O‘zLiDeP молия ва банк тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, такомиллашган бозор инфратузилмасини яратишга жиддий эътибор қаратаётганини билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, банклар сармоялаш жараёнининг муҳим бўғини бўлиши, корхоналар ва тадбиркорлик тузилмалари ривожланишидан манфаатдор бўлган доимий ҳамкорга айланиши керак. Тадбиркорликка хизмат қилувчи ва у билан бевосита боғлиқ бўлган бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил этувчи консалтинг, маркетинг, инжиниринг, лизинг, суғурта ва бошқа барча институтларни ривожлантириш устувор аҳамият касб этиши зарур.

Қонунчилик палатаси депутати Н.Алимов эса Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси талаблари асосида халқаро тажриба ва меъёрларни ҳам инобатга олган ҳолда соҳага оид бир қанча янги қонун қабул қилингани, яна кўплаб қонунлар устида ишланаётганини таъкидлади. 

“Масалан, банк-молия тизимида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришга, кредит ахбороти алмашинуви тизимидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, кредит ахбороти алмашинувининг ҳуқуқий базасини яратишга хизмат қиладиган “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва у бугунги кунда самарали ишламоқда. “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳам молия-банк тизимини янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш учун хусусий банклар ҳамда хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳисобидан банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб этиш, банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва юқори ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган бозор инфратузилмасининг ривожланиши учун шароит яратишга кўмаклашмоқда. Шунингдек, яқинда шу йўналишдаги “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун қабул қилинди”, - деди Н.Алимов.
 Тадбирда асоссиз сабабларга кўра шартнома имзолашни рад этиш ҳолатлари, етказиб берувчи сифатида аккредитация учун ҳужжатлар пакетини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, хулоса ва тавсиялар қабул қилинди.                                                                 
Улуғбек ЭШОНХЎЖАЕВ,O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлим мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме