05:00 09.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEPНИ БЕЖИЗГА ТАНЛАМАДИК
Наманган вилоятининг Косонсой туманида O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Сабаби, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимларидан 18 нафари партияга аъзо бўлиш истагини билдириб, бунинг натижасида янги БПТга асос солинди.
– Биз, мамлакатимизда мавжуд 4 сиёсий партиялар орасидан айнан O‘zLiDePни танлаганимиз бежиз эмас, – дейди марказ инспектори Ўғилхон Тожибоева. – Чунки, бизнинг фаолиятимизда янги иш ўринлари яратиш асосий ва муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бунда эса айнан тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага ёшларни кенгроқ жалб этиш орқалигина эришиш мумкин. Туманимизда тадбиркорлик, ҳунармандликни ривожлантириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Айниқса, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган ёғоч ўймакорлиги, тўқувчилик, каштачилик, темирчилик каби ҳунармандчилик сирларини анъана тарзида давом эттириб келаётган оилалар талайгина. Ўйлайманки, агар аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтирсак, аҳолига бугунги кунда тадбиркорликни йўлга қўйиш учун яратилган кенг имкониятларни тўғри тушунтирсак, уларнинг сафи янада кенгаяди ва бунинг натижасида ўз ўзидан кўплаб янги иш ўринлари яратилади.
O‘zLiDePнинг мақсади ҳам ўз электорати вакиллари бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
“Шундай экан, бу партия билан ҳамкорликда иш олиб борсак, туманимизда янги иш ўринларини яратиш бўйича янада салмоқли натижаларга эришамиз”, – деди Ў.Тожибоева.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме