17:45 24.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP – ЖАМИЯТ РИВОЖИДА ЕТАКЧИ КУЧ
Ишлаб чиқариш қувватларини йил сайин ошириб бораётган “Водий наслли парранда” хусусий кичик корхонасида элликка яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилади. Ўтган йили корхона 11 млн. донадан ортиқ тухум, 3 минг кг дан ошиқ товуқ гўшти, қарийб 62 минг бош жўжа олишга эришди.
Корхона раҳбари Боҳиржон Турдалиев 2004 йилдан буён O‘zLiDePнинг фаол аъзоларидан бири. Шу боис бўлса керак, корхонада O‘zLiDePнинг бошланғич ташкилотини ташкил этишга унинг ўзи бош-қош бўлди. Ўз сафига 10 нафар аъзони бирлаштирган янги БПТга корхона иш юритувчиси Азизбек Турдалиев етакчи этиб сайланди.
Янги БПТ таъсис йиғилишида бошланғич ташкилотларнинг партия дастурида белгиланган вазифаларини бажариш, партия ўз олдига қўйган мақсадлар ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, O‘zLiDeP Дастурида партия иқтисодиётда тугалланган технологик ишлаб чиқариш циклига эга, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган, хомашёни тўлиқ қайта ишлайдиган корхоналар катта улушга эга бўлиши керак, деб ҳисоблаши белгилангани, худди шу йўналиш корхонани ривожлантириш стратегиясининг асоси бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Корхонанинг соф даромади, асосан, иш фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишчи-хизматчилар учун қулай шароит яратиш, иш ўринларини кўпайтириш ва ҳомийлик ишларига сарфланмоқда. Ишчиларга ҳар куни икки маҳал иссиқ овқат ва сут маҳсулотлари тарқатилади. Байрам кунлари совғалар улашилади. Ходимларнинг ишга келиб-кетиши учун махсус микроавтобус ажратилган.
Корхона меҳрибонлик уйларига, мактабларга, шифохоналарга мунтазам равишда ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиб келади. Шунингдек, турли байрамлар арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон ва кўп болали оилаларга корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, кийим-кечаклар улашилади.
“O‘zLiDePнинг халқчил ғоялари, стратегик мақсадларини бошланғич ташкилот аъзолари, кенг жамоа орасида тарғиб қилиш ва шу орқали сафимизни ташаббускор фаоллар билан кенгайтириш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири бўлади. Чунки сиёсий фаоллик таъминланган жамоадагина меҳнат ютуқлари самарали бўлади, кўзланган мақсадларга эришилади”, - дейди янги БПТ етакчиси А.Турдалиев.
А.ҲамдамовO‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Бошланғич партия ташкилотларибилан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме