20:30 24.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ТАРҒИБОТНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА
O‘zLiDeP Андижон вилояти Балиқчи тумани кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Алп Равшан орзуси” фермер хўжалигида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда Озиқ-овақт дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференциядаги нутқи юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда кўп тармоқли фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш, ердан самарали фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.– Президентимиз ўз маърузасида фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш, қудратли ижтимоий кучга айлантириш лозимлигини алоҳида таъкидлади, – дейди Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати М.Ёқубова. – Чиндан ҳам мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йилларида қишлоққа унинг асл қадр-қиммати қайтарилди, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланиб, мулкдорлар синфи шаклланди ва улар мулкдор сифатида қишлоқларимиздаги етакчи кучга айланди. Йиғиб-териб олинаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари эса дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги ва бозорларимизда нарх-навонинг арзон бўлишини таъминламоқда. Энг муҳими, дон мўл бўлди.Бугун аграр соҳа сердаромад, рентабелли тармоққа айланди. Ҳудудда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш салмоғини ошириш эса тармоқдаги изчил изланиш ва янгиликлар самарасидир. Буларнинг барчаси аҳоли фаровонлиги, мамлакат осойишталиги ва юрт тараққиёти йўлида олиб борилаётган эзгу ишларнинг ёрқин намунаси ҳамдир.Учрашув сўнггида раҳбарлик, ташкилотчилик, нотиқлик, ташаббускорлик, сиёсатчилик қобилиятига эга бўлган иштирокчилар кадрлар захирасига олинди.
O‘zLiDeP Андижон вилояти кенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |