22:30 14.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP САМАРАЛИ ЛОЙИҲАЛАР ТАРАФДОРИ
Давлатимиз раҳбарининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси Наманган вилоятида ҳам ўз якунига етди.
– Бу йил лойиҳанинг шаҳар ва туман босқичларида жами 756 нафардан ортиқ талаба иштирок этди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Мусохон Юсупжонов. – Уларнинг 100 нафари имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди, шунингдек, қарийб 200 млн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.
“Довдуқ” саноат-транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи талабаси Шавкат Низомиддинов лойиҳада ёғочни қайта ишлаш соҳасига оид бизнес режаси билан иштирок этди. У келгусида банкдан 10 млн. сўм кредит олиб,
5-6 нафар тенгдошини иш билан таъминлаш ниятида.
Шунингдек, косонсойлик Мадина Иброҳимова ҳам мазкур лойиҳада иштирок этиб, тикувчилик йўналишига оид бизнес режаси билан 8 млн. сўмлик имтиёзли кредитга эга бўлди. Мадина “Ровот” МФЙда 2-3 иш ўринли тикув цехини очмоқчи.
Таъкидлаш жоизки, 2013 йилда лойиҳанинг вилоят босқичида қатнашган 75 нафар йигит-қизга банклар томонидан имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилганди. Натижада 130 млн. сўмдан ортиқ имтиёзли микрокредитлар олиниб, 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган эди.
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме