13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ОЗИҚ-ОВҚАТ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСЛАРИН ТАРҒИБ ҚИЛМОҚДА
O‘zLiDeP Шаҳрисабз тумани кенгаши партиянинг давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзуидаги халқаро конференциядаги нутқидан келиб чиқадиган долзарб вазифалари юзасидан давра суҳбати ўтказди.Айтиш жоизки, мазкур анжуман тадбиркор ва фермерларимиз қўлга киритаётган улкан натижаларнинг яна бир эътирофидир. Бундай масъулиятли жараёнда ўз куч ва имкониятларини халқ фаровонлиги, юртимиз равнақи ва мамлакатимиз тараққиётига сафарбар этаётган юртдошларимиз кўпчилик экани қувонарли ҳол, албатта.Президентимизнинг маърузасини ўрганиш бўйича давра суҳбати фермерлар ва тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди.– Бугун ғурур билан айтишимиз мумкинки, юртимиз бозорларида йил давомида сарҳил мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари сероблиги ва арзонлиги таъминланган, – дейди O‘zLiDeP Шаҳрисабз тумани кенгаши раиси У.Ярашев. – Бу эса халқимиз фаровонлиги юксалиб бораётганидан далолат беради. Дунё ҳамжамияти томонидан ривожланишнинг «ўзбек модели» сифатида эътироф этилаётган ўзимизга хос тараққиёт йўлини халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш мақсадида чуқур ўйланган, узоқни кўзлаган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларни, аввало, иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлмиш қишлоқ хўжалигидан бошлаганимиз шундай ютуқларга асос бўлмоқда.Тадбир давомида иштирокчилар «Саидов Бекзод» хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.– Мустақиллик биз тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очди, – дейди корхона раҳбари Бекзод Саидов. – Корхонамиз сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бундан ташқари, иссиқхонамизда лимон, боғимизда олма етиштирилади. Келгусида мева-сабзавотларни сақлаш учун музлаткич ўрнатиш ниятидамиз. Озиқ-овқат захираларини яратишда оз бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан ҳурсандмиз.Тадбир иштирокчилари аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш, халқаро тажрибани ўрганиш, замонавий технологияларни жалб этиш, экспортни кўпайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоятиКенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |