20:15 24.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ЛОЙИҲАЛАРИ АЁЛЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЧОРЛАЙДИ
O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман босқичини ўтказди.
Тадбирда “Соғлом бола йили”да аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг оилавий тадбиркорликка жалб этилишини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
– Партия опа-сингилларимизнинг бандлигини, тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусини мунтазам қўллаб-қувватлаб келмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши аппарати раҳбари А.Бобожанова. – Мазкур лойиҳа ҳам ёш оилалар ва ишбилармон аёллар бизнес режаларини амалга оширишда яқиндан ёрдам бермоқда.
“Ҳунарманд” уюшмасининг Қонликўл тумани бўлими бошлиғи, партиянинг Халқ депутатлари туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Г.Оролбоева 2012 йилги “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида ғолиб бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.
“Ҳозир ўзим опа-синглилларимизга партия лойиҳалари, уларнинг афзалликлари тўғрисида янада кўпроқ маълумот етказишга ҳаракат қиляпман”, – дейди Г.Оролбоева.
Тадбирда оилавий тадбиркорлар томонидан яратилаётган маҳсулотларни нафақат ўзимизда сотиш, балки экспорт қилишни ҳам, хорижий давлатларда уларнинг кўргазмаларини ўтказишга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Асем Сиримбетова,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме