18:15 16.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ЛОЙИҲАЛАРИ АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Чортоқ педагогика коллежида “Оилавий тадбиркорлик – аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятини олиб бораётган ҳамда шу соҳада иш бошлаш истагида юрган хотин-қизлар иштирок этди.
Туманда савдо, маиший хизмат, чеварчилик, тикувчилик каби соҳаларида фаолият олиб бораётган хоти-қизлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Партия лойиҳаларида фаол қатнашиб, банклардан имтиёзли кредитлар олиб ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор аёллар туман ҳамда вилоят иқтисодиётига, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга, янги иш ўринлари яратишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
– Ўтказаётган тадбирларимиздан кейин лойиҳаларимизда қатнашиш истагини билдирганлар сони сезиларли даражада ортмоқда, – дейди O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши раиси А.Отахонов. – Улар орқали аёлларимизга ўз бизнесини бошлаш учун зарур бўладиган барча билимларни ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Хусусан, бизнес режа тузиш, уни техник-иқтисодий асосини яратиш каби мавзулар тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ҳар бир кишининг билиши лозим бўлган жиҳатлардан бири ҳисобланади.
Тадбирда йиғилганларга банкдан кредит олиш, бунинг учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан атрофлича тушунча берилди.
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме