13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЧОРЛАЙДИ
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Нукус ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, ёшларда ишбилармонлик кўникмаларини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди.– Мазкур тадбирда ёшларга тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, партиявий воситалардан унумли фойдаланишнинг йўл-йўриқлари тўғрисида батафсил маълумотлар бердик, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши аппарати раҳбари С.Турманов. – Хусусан, бизнес режа тузиш тамойиллари, банклардан кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, энг муҳими, самарали бизнес юритиш каби масалалар муҳокамалар мавзуси бўлди.Тадбирда сўзга чиққан «Зар Дил Дилбар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари П.Ережепова ёшлар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.Унинг таъкидлашича, дастлаб икки нафар ишчи билан иш бошлаган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 25 кишига етган.Тадбир давомида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Обсудить новость на Форуме