22:00 19.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ЁШЛАРНИ ФАОЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ
O‘zLiDeP Термиз туман Кенгаши Янгиариқ касб-ҳунар коллежида “Парламентда менинг ўрним” партиявий лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг сиёсий ҳаётдаги ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Бу лойиҳанинг мақсади юқори малакали, либерал-демократик дунёқараш ва замонавий билимларга эга бўлган ёш мутахассисларнинг давлат тузилмаларига кириб келишига муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол бўлган ёшлар орасидан депутатликка муносиб бўлганларни аниқлаш, улар асосида партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириб боришдан иборат.
- Ёш етакчиларни партиянинг дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш йўлидаги лойиҳаларга жалб этиш, ёшларда фуқаролик позициясини кучайтириш ҳам мақсадларимиздан биридир, - дейди O‘zLiDeP Термиз туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Холов. – Шу боис, ўтказаётган тадбирларимизда ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, уларга янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш, депутатлик гуруҳлари йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш каби мавзуларга эътибор қаратяпмиз.
Давра суҳбатида иштирок этган Янгиариқ касб-хунар коллежи I курс талабаси С.Ёдгоров партия тўғрисида янада кенгроқ тушунчага эга бўлганини билдирди.
“Менда ҳам ёшлар ўртасида ўтказилаётган партиявий тадбирларда қатнашиш истаги туғилди. Келгуси йилларда партиявий лойиҳаларда иштирок этиш учун ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқчиман”, - деди С.Ёдгоров.
Янгиариқ касб-ҳунар коллежи директори С.Қурбонов эса бу каби тадбирлар талабаларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимлари ошишига, дунёқараши янада кенгайишига ёрдам беришини алоҳида таъкидлади.
Дилрабо РАҲМОНОВА,O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири в.б.
Обсудить новость на Форуме