23:00 27.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ЁШЛАРГА ҲАР ТОМОНЛАМА КЎМАК БЕРИШГА ТАЙЁР

Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда O‘zLiDePнинг устувор вазифалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Тадбир мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш жараёнига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиши учун кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастури моҳияти ҳақида сўз борди.
Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Одилжон Аширов сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати миллати, ирқи,  тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумоти ва  сиёсий  эътиқодидан қатъи назар, ёшлар  тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшларга Конституция ва қонунларимиз доирасида ўз манфаатларини амалга  ошириш йўлларини эркин танлашига кафолат бериш каби муҳим қоидаларга асосланишини эслатиб ўтди. 
- Мамлакатимиздаги изчил ёшлар сиёсати ўзининг ижобий натижасини бермоқда, - дейди учрашув қатнашчиси, коллежнинг 1-босқич ўқувчиси Улуғбек Абдуллаев. - Президентимиз томонидан 2008 йилнинг “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили”, жорий йилнинг эса “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани фикримиз исботидир. Тадбир давомида “Соғлом бола йили” Давлат дастурида оид кўплаб маълумотларга эга бўлдик. 
Тадбирда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятли ҳамда теран тафаккур соҳиблари бўлиб вояга етишида муҳим ҳуқуқий асос бўлаётганлиги эътироф этилди. 
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Т.Назаров эса 1991 йил 20 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. 
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳуқуқий ҳужжат бош ислоҳотчи  бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишларини изчил ва тизимли равишда босқичма-босқич амалга ошириш имкониятини берди. 
“O‘zLiDeP мазкур сиёсатни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, касбий ва ижодий салоҳиятларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш, улардаги иқтисодий кўникмаларни, тадбиркорлик қобилиятларини ҳосил қилишга алоҳида аҳамият қаратмоқда”, - деди Т.Назаров. Давра суҳбатида партиянинг ёшларга оид кўплаб лойиҳалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 
Мастура ҲАИТОВА,O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме