14:30 06.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ЁШ ТАДБИРКОРЛАРНИ КАШФ ЭТМОҚДА

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз шаҳар олимпия захиралари коллежида “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда иштирокчилар лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув семинарида ўз бизнес режаларини замон талабларига мослаб янада такомиллаштириш, иқтисодий билимларини ошириш имкониятига эга бўлди.
– Партиямиз ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, жамиятда муносиб ўрин эгаллаб, Ватан равнақи учун ҳисса қўшадиган комил инсонларни тарбиялаш асосий вазифамиздир, – дейди Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдуқодир Тошқулов. – Улардаги тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва бизнесга кенг жалб этиш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-сиёсий тараққиётимизни таъминлашга ҳам хизмат қилади. Жойларда ташкил этилаётган турли учрашув ва давра суҳбатлари, семинар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари айнан шу мақсадларга қаратиляпти.
Лойиҳа иштирокчиси, Қумқўрғон тумани қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежи талабаси Азимхон Сайфиддинов O‘zLiDePга ўз миннатдорлигини билдирди.
“Чунки шу лойиҳа туфайли сутни қайта ишлашни йўлга қўйиш орзум ушаладиган бўлди. Бунинг учун банкдан 5 млн. сўм миқдорида кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритдим”, – деди Азимхон.
Тадбирда O‘zLiDePнинг мазкур лойиҳани ўтказишдаги ҳамкорлари – Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, солиқ, суғурта идоралари вакиллари иштирок этди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме