17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ЯНГИ ИҚТИДОРЛАРНИ КАШФ ЭТМОҚДА

“Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик-танловнинг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Унда 20 нафар номзод ҳунармандчилик, амалий санъат буюмлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тикувчилик, тўқувчилик, балиқчилик, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда томчилатиб суғориш асосида иссиқхона ташкил қилиш, асаларичилик каби соҳалардаги бизнес режалари билан иштирок этди.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлим мудири Олим Норжигитовнинг айтишича, танлов давомида иштирокчиларга бизнесни ташкил этиш, уни ривожлантириш, молиявий хизматлар кўрсатиш каби мавзуларда, шунингдек, партиянинг мақсад ва вазифалари, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилган.
Жиззах политехника институти ҳузуридаги 1-академик лицей ўқувчиси Мафтуна Қўшбоқова танловда атиргул чойини ишлаб чиқаришга оид бизнес режаси билан қатнашиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
“Атиргул чойи таркибида йод, рух, темир, хром моддалари бор. Атиргул чойи жароҳатларнинг тез битишига ёрдам беради. Бу чойни ишлаб чиқариш харажатлари кам бўлса-да, у хушбўй ҳиди, доривор хусусияти билан ажралиб туради”, – дейди Мафтуна. 
Кўрик-танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме