22:30 14.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида O‘zLiDeP томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ҳам шу мавзуга оид амалий мулоқот ташкил этилди.

Нукус агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш асослари” мавзуида бўлиб ўтган тадбирда деҳқон ва томорқа хўжаликлари иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, озуқа экинларининг истиқболли навларидан унумли фойдаланиш, маҳаллий шароитга мос анъанавий ва истиқболли экин турларини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тажрибасини янада оммалаштириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди.

Мамлакатимизда соҳани ривожлантириш мақсадида яратилган қонунчилик базаси фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлаш, фермерликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Амалий мулоқотда фермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг ўзини ўзи бошқарувчи таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

O‘zLiDeP фаолларининг таъкидлашича, партия фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, хусусан, фермер хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш, сотиш, сервис хизмати кўрсатишнинг турли шаклларини ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибани мунтазам ўзлаштириб бориш бўйича тизимли ишларини янада кучайтириб боради.


O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме