16:31 14.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ФЕРМЕРЛАР БИЛАН ЕЛКАДОШ
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Пайариқ ва Иштихон туманларида давлатга пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режаларини биринчилардан бўлиб бажарган фермерлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Партия Сиёсий Кенгаши аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари дастлаб Иштихон туманидаги “Аҳмадхон ота” фермер хўжалигида, сўнгра Пайариқ туманидаги “Лочин” ва “Бўри Элита даласи” фермер хўжаликларида бўлди.
Учрашувларда юртимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида улкан ишлар амалга оширилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Тадбирларда қатнашган депутатлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, фермер хўжаликларининг янада самарали фаолият олиб боришини таъминлаш ҳамда жойларда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш борасида қонунчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.
Учрашувларда мамлакатимизда фермерлик соҳаси, умуман, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар O‘zLiDeP мақсад ва вазифаларига тўла мос келиши таъкидланди.
Қайд этилдики, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишини эълон қилган O‘zLiDeP мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида бу ислоҳотларнинг янада самарали бўлиши учун бор куч-салоҳиятини сафарбар этади.
Учрашувларда Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожи ва фермерларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси учун муҳим ҳужжат бўлгани эътироф этилди.
- Бу фармон жонкуяр фермерларимиз, қолаверса, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси учун ҳам айни муддао бўлгани билан бир қаторда, улардаги вазифа ва масъулиятни янада оширди, - дейди партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов. - Чунки мамлакатимизда фермерлик ҳаракати ривожланишнинг янги тарихий босқичига ўтмоқда.
“Бўри Элита даласи” фермер хўжалиги жорий йилда 23 гектар ерга чигит экиб, мўл ҳосил олди. Йиллик шартнома режаси 150 фоиз қилиб уддаланди.
“Юртимизда фермерларга яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар, Президентимиз раҳнамолигида соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самараси боис шундай муваффақиятларга эришяпмиз”,- деди мазкур фермер хўжалиги раиси, O‘zLiDeP аъзоси М.Ўроқов.
Учрашувлар давомида фермер хўжаликлари раҳбарларига партия атрибутлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме