20:15 15.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ЭЛЕКТОРАТИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ТЎЛА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустакил Ўзбекистон!” шиори остида кенг миқёсли тадбир ўтказилди.  Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, партиянинг доимий электорати - тадбиркорлар, фермерлар, партия тарафдорлари иштирок этди.  - Юртдошларимиз улуғ шодиёна - Мустақиллигимизнинг 22 йиллигини улкан ютуқлар билан кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда,- деди O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Менглиев. – Бу байрамимизни шоду хуррамлик ва кўтаринкилик билан нишонлаш учун ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш талаб этилади. Истиқлол йилларида халқимиз эришган энг улуғ неъмат ҳам тинчлик ва осойишталик эканини унутмаслигимиз зарур. Б.Менглиев  Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилаётгани, Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси барча учун дастуриламал бўлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларга кўра, байрам арафасида аҳоли ўртасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, айниқса, юртимиз танлаган йўлни кўра олмайдиган ғаразли кучларнинг орамизга суқилиб киришининг олдини олиш, ёшлар диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик балосига чалинмаслиги учун уларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш долзарб вазифадир. “Шунинг учун бундай тадбирларни вилоятдаги ҳар бир маҳалла ва таълим муассасаларида ташкил этиш, халқимизга истиқлол туфайли амалга оширилган улуғвор ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар, ислоҳотлар бераётган улкан самаралар моҳиятини тушунтириш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни жамиятимизга ёт оқимлар таъсиридан асраш O‘zLiDeP депутатлари, партия фаоллари, қолаверса, озод юртимизда яшаётан ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир”,- деди Б.Менглиев.Тадбирда сўзга чиққан Янгибозор туманидаги “Хушнуд” фермер хўжалиги раҳбари Солияжон Матёқубова эса партия аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш баробарида уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор қаратаётганини алоҳида тилга олди. “Айниқса, фермерликка энг устивор масалалар қаторида қаралаётгани мени беҳад қувонтиради. Мен партия тадбирларида мунтазам қатнашиб келаман ва ҳар сафар ўзим учун аҳамиятли кўплаб саволларимга жавоб топаман”,- дейди С.Матёқубова. Тадбирда мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда хусусий мулк устивор ўрин эгаллагани O‘zLiDeP учун ниҳоятда муҳим экани қайд этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллади, балки бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг энг муҳим омилига айланди. Мустақиллик шарофати билан мулкдорга айланганлардан бири Урганчдаги “Мини аккумулятор” МЧЖ директори Арслон Қаландаровдир. Корхона истиқлол тенгдоши ҳисобланади. “Корхонамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турли кўргазма ва ярмаркаларда 20 га яқин диплом билан тақдирланган ва “Ташаббус” кўрик танловининг олтин медалига эга бўлганмиз. Буларнинг бош сабаби, аввало, мустақиллигимиз ва диёримиздаги тинчликдир”,- дейди А.Қаландаров. Тадбир иштирокчилари партия фаоллари, энг муҳими, партия электорати – ишбилармон кишилар, ўрта синф мулкдорлар вакиллари мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши, амалга оширилаётган ислоҳотларда илғор ўринда бориб, мазкур жараёнларда фаол қатнашишини эътироф этди. O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме