03:30 14.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ДЕПУТАТЛАРИНИНГ СЕРМАҲСУЛ ФАОЛИЯТИ

Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат жамоатчилик марказида O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзоларининг ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Унда асосий эътибор депутатлик гуруҳларининг партия Сайловолди платформасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросининг ҳолатига қаратилди. 

Шунингдек, ўқув семинарида O‘zLiDePнинг вилоятда бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун ўтказилган қайта сайловлардаги иштироки, партия гуруҳларининг депутатлик ва жамоатчилик назорати ваколатлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама этилди. 

- Жорий йилда Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги бўшаб қолган ўринларга ўтказилган қайта сайловларда партиямизнинг 2 номзоди ғалаба қилди, - дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими Дониёр Жуманиёзов. - Натижада партиямизнинг вилоят Кенгашидаги депутатлари сони 25 нафарга етди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан Президентимиз томонидан илгари сурилган Концепция асосида қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ижроси юзасидан назорат-таҳлил тадбирлари кучайтирилди, аниқланган камчиликлар бўйича электоратимиз манфаати нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига амалий таклифлар киритилди.  

Партиямизнинг вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари 2013 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 147 та учрашув ташкил этди, уларда 9387 нафар сайловчи қатнашди. Ушбу даврда халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлар саъй-ҳаракати билан сайловчиларнинг юздан ортиқ мурожаатида қайд этилган муаммоли масалалар ижобий ҳал қилинди.

Депутатлик гуруҳлари томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари давомида 6 та масала ўрганилиб, 7 нафар мансабдор шахс ҳисоботи эшитилди. 

Бундан ташқари, 2013 йилнинг 9 ойи давомида турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари номига 41 та депутатлик сўрови билан мурожаат қилиниб, уларга асослантирилган тушунтириш ва маълумотлар олинди. Депутатлик сўровларининг якунлари депутатлик гуруҳлари йиғилишида кўриб чиқилиб, кўтарилган масалаларнинг аниқ йўналишлари бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилотларга юборилди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларига партиянинг халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳ томонидан 16 та турли таклиф киритилди. Улар, асосан, ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг муҳим масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш, қонунлар, давлат дастурлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва сўровлар юборишга қаратилган. Киритилган таклифларнинг 7 таси халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияларида муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Масалан, Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2013 йил 6 июль куни бўлиб ўтган 28-сессиясида депутат Б.Рўзметовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг Қўшкўпир ва Янгибозор туманлари ҳокимликларида ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарор қабул қилинди. 

Умуман олганда, O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи партия Устави ва Сайловолди платформасидаги вазифаларни бекаму-кўст ижро этиш, партия электорати манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида сермаҳсул ҳаракат қилмоқда.

Ўқув семинарида иштирок этган депутатлар бу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштиришга келишиб олди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме