13:30 20.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ҲАР ДОИМ ЁШЛАР ОРАСИДА
O‘zLiDeP Қўшработ туман кенгаши ва туман маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан “Ёшлар мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида” мавзуида амалий учрашув ташкил этилди.Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик туфайли ёшларнинг баркамол ривожланиши, интилиш ва изланишлари учун кенг имкониятлар эшиклари очилганини таъкидлади. Шу билан бирга, тадбирда O‘zLiDePнинг ёшлар сиёсати, ёшларга қаратилган партиявий лойиҳаларининг аҳамияти ҳақида сўз борди. - Жорий йилда “Ишбилармон талаба”, “Диплом билан бизнесга” каби лойиҳаларимизга туманнинг энг чекка қишлоқларидаги коллежлар талабалари ҳам кенг жалб этилди, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Алишер Очилов. – Қатнашчилардан 20 нафари банклардан имтиёзли кредитлар олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Уларнинг ҳар бирига партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари бириктирилган ва ёш тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда. А.Очилов бугунги кунда вилоятда партиянинг бирор тадбири ёшлар иштирокисиз ўтмаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, O‘zLiDeP фаоллари доимо ёшлар орасидадир. Улар мактаб ва коллежларда ёшларнинг маънавиятини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, билимларини кенгайтиришга қаратилган турли тадбирлар ўтказиб келмоқда. Айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун янги иш ўринлари яратиш каби масалаларга жиддий аҳамият қаратилаётир. Шу боис, аксарият лойиҳа ва акциялар ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес йўналишидаги ташаббус ва изланишларини рағбатлантиришга қаратилган. Учрашувда сўзга чиққан “Камолот” ЁИҲ туман бўлими раҳбари Халил Жалолов мамлакатимизда ёшлар учун, тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилган бир шароитда партия кенгашларининг ёшлар бўлимлари йигит-қизларнинг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатгўйига айланаётганини эътироф этди. “O‘zLiDeP ёшлар бўлимининг бу борадаги ишлари, айниқса, диққатга сазовор. Биз ҳам йигит-қизларимиз мустақиллик берган имкониятлардан янада кенг фойдаланиши йўлида партиянинг ёш фаоллари билан елкама-елка туриб ҳаракат қиляпмиз”,- деди Х.Жалолов.Учрашувда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини янада ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва илм олиш йўлидаги ташаббус ва изланишларини кенг қўллаб-қувватлаш каби мавзуларда ҳам фикр алмашилди.
Сардор ЛуқмоновO‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме