18:01 19.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘ZLIDEP ҲАМИША ЁРДАМГА ТАЙЁР
O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши Малик қишлоқ фуқаролар йиғинида “Аҳоли ўртасида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгроқ йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” мавзуида йиғилиш ўтказди.
Унда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати О.Кенгашев O‘zLiDeP Дастурида партия маҳалланинг шахс, давлат ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, гуманитар муаммоларини самарали ҳал этишга қодир бўлган фуқаролик жамиятининг етук тизими эканини ҳисобга олган ҳолда унинг ҳуқуқи, мақоми ва моддий асосини мустаҳкамлаш тарафдори экани белгиланганини таъкидлади.
- Биз бу йўналишдаги ишларимизда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур, - деди О.Кенгашев. - Қолаверса, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ҳам маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланган. Зеро, оилалар фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва моддий аҳволини яхшилашда маҳаллаларда тадбиркорликнинг барча йўналишларини йўлга қўйишнинг аҳамияти катта.
Йиғилишда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида ҳам сўз борди.
Шунингдек, унда иштирокчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тижорат банкларидан кредит маблағларини олиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Йиғилишда O‘zLiDeP вакиллари партия тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлашга ва уларга амалий ёрдам беришга ҳамиша тайёр эканини яна бир бор таъкидлади. Тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар бир қатор лойиҳалар билан таништирилди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме