02:15 19.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O’ZLIDEP ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ҲАР ТОМОНЛАМА ВА САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ТАРАФДОРИ

Равшан АСҚАРОВ,Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидагиO‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Қозоғистон Ўзбекистон учун ишончли, вақт синовидан ўтган шерик ва яқин қўшнидир. O’zLiDeP фракцияси ҳозирги кундаги деярли барча масалалар бўйича мамлакатларимизнинг позицияси ва ёндашуви мос тушиши ва ўхшашлигини алоҳида қайд этади. Сўнгги йиллар давомида турли кўп томонлама учрашувлар доирасида энг долзарб масалалардаги принципиал позицияларда икки мамлакатнинг бир-бирини доимо қўллаб-қувватлаш анъанаси кузатилаётгани бунинг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон ва Қозоғистон минтақада сувдан адолатли фойдаланиш тизимини ривожлантириш масаласида икки давлат Президентларининг 2012 йил 7 сентябрдаги Қўшма баёнотида белгилаб берилган ягона мувофиқлаштирилган позицияга эга. Ҳужжатда сув-энергетика соҳаси, жумладан, янги трансчегаравий гидротехника иншоотлари қурилиши масалаларини БМТ конвенцияларига мувофиқ минтақадаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, албатта, халқаро мустақил экспертиза ўтказиш йўли билан ҳал этиш кўзда тутилган.

Хулоса ўрнида таъкидлаймизки, O’zLiDeP ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва маданий алоқалар ривожланишини олқишлайди, шунингдек, уларнинг йилдан йилга янги амалий мазмун-моҳият билан бойишига кўмаклашади. O’zLiDeP фракцияси аъзоси сифатида Нурсултон  Назарбоевнинг мазкур ташрифи икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга яна бир туртки бўлади, деб ишонаман.  Содикжон АБДИНАЗАРОВ,Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидагиO‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида давлатларимиз ўртасидаги юқори даражадаги ҳамкорликнинг инъикоси бўлган муҳим ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари асрлар давомида дўстона яшаб, савдо-сотиқ қилиб, қариндошлик ришталарини боғлаб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб келган. Тарихимиз бирлиги, маданият ва анъаналар, тил ва дин муштараклиги бугун ҳам ўзаро муносабатларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

1998 йилдан бери икки давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳисобланади. Партия экспертлари фикрича, Ислом Каримовнинг ўтган йил сентябрда Қозоғистонга қилган расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янги, янада юқори босқичга кўтарилишига имкон берди. Шу боис, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, O’zLiDeP фракциясининг ишончи комилки, қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп томонлама алоқаларнинг янада самарали ривожланишига қаратилган.

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига тўла жавоб беради. Унда мамлакатимизнинг ҳаётий муҳим манфаатлари чамбарчас боғланган Марказий Осиё минтақасига асосий устуворлик берилган. O’zLiDeP эскпертлари ишонадики, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар узоқ муддатли стратегик ва миллий устуворликларнинг умумийлиги ва бўлинмаслигига қаттиқ ишонч, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон олдида турган кенг кўламли мақсад ва вазифаларни биргаликда ҳал этишга интилиш асосида қурилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз салоҳият ва имкониятларига таянган ҳолда бутун минтақада хавфсизлик, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича жуда кўплаб принципиал масалаларни ечишда сезиларли роль ўйнайди. Шу муносабат билан O’zLiDeP фракцияси алоҳида таъкидлайдики, Ўзбекистон ҳар доим ўзининг яқин қўшниларига нисбатан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат юритиш тарафдори бўлиб қолади, минтақадаги барча муҳим сиёсий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва тамойиллари асосида ечишга интилади. 
Шароф АМОНОВ,Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидагиO‘zLiDeP фракцияси аъзоси
 
Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим савдо шериклари сирасига киради. Республикамизнинг минтақа мамлакатлари билан товар айирбошлашидаги сезиларли улуш унинг ҳиссасига тўғри келади. Агар 2009 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 1,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич 2,7 млрд. АҚШ доллардан ошди.

Партиямиз Ўзбекистон ва Қозоғистонни мамлакатларимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз ривожининг янги босқичига кўтарилган кўп асрлик алоқалар бирлаштириб туради, деб ҳисоблайди. Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини юздан ортиқ ҳужжатлар ташкил этади. Улар орасида эркин савдо, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, икки томонлама солиқдан озод этиш тўғрисидаги битимлар бор. Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий соҳада энг юқори қулайлик тартиби амал қилмоқда.

Шу билан бирга, биз ишонамизки, икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо-сотиқни янада ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган сезиларли салоҳият мавжуд. Транспорт, транспорт коммуникацияси ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро алоқаларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Жумладан, O’zLiDeP электорати икки давлат транспорт коммуникациясининг ўзаро боғлиқ тизимда қаттиқ белгиланган тартибда фаолият кўрсатадиган, экспорт-импорт операциялари ва товарлар транзитини амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратадиган тарзда ривожланишидан манфаатдордир.

Бу савдо, инвестиция, банк-молия, нефть-газ, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида алоқаларни янада кенгайтиришга, шунингдек, қўшма корхоналар сони ва савдо айланмаси ҳажмининг, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишнинг кўпайишига ҳам тааллуқлидир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, O’zLiDePнинг Сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган устувор мақсадларидан бири ҳам савдо-иқтисодий алоқалар кўламини янада кенгайтириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг олға кетиши, юқори рақобатбардошлигини таъминлашга ёрдам берадиган хорижий инвестициялар, янги технологияларни жалб этишдир. O’zLiDeP фикрича, ҳар икки томоннинг кўп томонлама ва ўзаро фойдали алоқаларни ривожлантиришга тайёр экани узоқ муддатли манфаатларга асосланган, шунинг учун бу вазифаларни Қозоғистон билан ҳамкорлик асосида ҳал этиш ушбу мақсадларга етишиш механизмларидан бири бўла олади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме