19:30 11.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОҚОЛТИНДА O‘ZLIDEP АЪЗОЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

O‘zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши жорий йилги сайловларга пухта тайёрланиш, ўз электорати билан ишни яхши йўлга қўйиб, аъзолар сонини сифат ва сон жиҳатдан оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Туманда аграр соҳа кенг ривожланган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 700 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Туманда партия ва Фермерлар кенгаши ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг самараси ўлароқ, туман Фермерлари кенгашида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари сони бугунги кунда 42 нафарга етди.

O‘zLiDeP ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган “фермерлар ўқуви” доирасида партия фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари хусусида кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилади. Фермерлар билан бевосита иш олиб борилиши натижасида “Баҳриддин”, “Пейшак ота”, “Қирон” фермер хўжаликларида ҳам БПТлар ташкил этилди.

Туман Фермерлари кенгаши маълумотларига кўра, ҳозирда фермер хўжаликлари раислари орасида 30 ёшгача бўлганлар сони 69 кишини ташкил этмоқда. Шундан келиб чиқиб, O‘zLiDeP туман Кенгаши ёш фермерлар уюшмасини ташкил этиб, унинг ҳузурида “Ёш фермер” бошланғич ташкилотини очиш таклифи билан чиқди ва бу таклиф қўллаб-қувватланди.

Партиянинг туман кенгаши электорат вакиллари бўлмиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермерларни O‘zLiDeP сафига кенг жалб этиш мақсадида улар фаолияти билан бевосита танишиб, ҳар томонлама кўмаклашмоқдалар.

Партиянинг “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба” каби лойиҳалари эса ёшларнинг O‘zLiDePга бўлган қизиқишлари янада ошишига сабаб бўлаётир. Энг асосийси, лойиҳаларда қатнашиб, O‘zLiDePнинг амалий қўллаб-қувватловини, рағбатини ҳис қилган кўплаб йигит-қизлар партияга аъзо бўлиш истагини билдиряпти.

Сифат ва сон жиҳатдан сафлари кенгаяётган оқолтинлик либерал-демократлар O‘zLiDePнинг мамлакатдаги етакчи сиёсий куч мавқеини янада мустаҳкамлашга ана шундай муносиб ҳисса қўшмоқда.


O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме