13:00 15.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Нега Пешку ва Қоровулбозорда сиёсий ўқувларга юзаки қаралмоқда?
Юртбошимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган устувор вазифалар O’zLiDePнинг барча бўғинлари иш фаолиятини янги босқичга кўтаришни тақозо этмоқда.
Буни O’zLiDeP Бухоро вилояти кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази”нинг 2011 йилдаги фаолияти таҳлиллари ҳам кўрсатиб турибди. Шунинг учун ҳам Марказ иш режасига кўра, “Бошланғич ташкилотлар фаолиятини яхшилаш ҳамда аҳоли билан ишлашда уларнинг роли ва таъсирини кучайтириш”, “O’zLiDeP кадрлар заҳираси — партия фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим омили” мавзуидаги туркум семинарларда Концепция ғояларини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларига асосий эътибор қаратилди. Маълумки, сиёсий модернизация жараёнларида сиёсий етук кадрлар заҳирасини шакллантириш, электорат вакилларига партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш сиёсий таълим марказининг бирламчи вазифасига айланди.
Айни пайтда вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидаги “Аёллар қаноти” «Ёшлар қаноти» билан ҳамкорликда ўтказаётган ўқув курсларида ҳам тадбиркорликни, хусусан касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ўртага ташланиб, энг яхши тажрибаларни вилоят миқёсида оммалаштиришга эътибор кучайтирилмоқда.
Шу ўринда тадбиркорликни янада ривожлантириш, хусусий сектор учун қўшимча имконият ва преференциялар бериш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлашни истардим. Юртбошимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони доирасида ўтказилган ўқув машғулотларида тингловчилар кўпроқ имтиёзлар юзасидан саволлар бераётганларини инобатга олиб, уларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатларни таклиф этаяпмиз.
Айни кунларда эса Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари фаолиятимизнинг дастуриламалига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бу борада ташкил этилаётган ўқув курсларида Ватанимиз тарихининг суронли йилларига гувоҳ бўлган олим ва мутахссисларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилмоқда. Натижада мустакилликка эришишнинг машаққатли йўли, уни мустаҳкамлаш ва янги тараққиёт модели асосида ривожлантириш жараёнлари ҳақида тингловчилар тўлиқ маълумотга эга бўлмоқдалар. Айни пайтда ушбу асарни чуқур ўқиб-ўрганиш барча шаҳар ва туманларда изчил давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари ўқув-семинарларда мамлакатимизда солиқ тизимини либераллаштириш асослари, тадбиркор ҳуқуқи устуворлигига амал қилиш механизми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг банклар билан муносабатида очиқлик масалалари ҳам кенг ўрин ажратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, банк, молия, солиқ идоралари масъул ходимларининг семинар йиғилишларида фаол иштирок этаётганлари ҳамиша қизғин баҳс-мунозараларга, очиқ мулоқотларга сабаб бўляпти. Ўтган давр мобайнида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг 160 нафар депутатлари, 3000 нафардан ортиқ партия фаоллари иштирок этган сиёсий ўқувларда бу ҳолат алоҳида кўзга ташланди.
Тўғри, семинар машғулотларни ўтказишда бир қатор муаммоли масалаларга ҳам дуч келаяпмиз. Бу айрим туман кенгашларининг сиёсий таълим тизими фаолиятига юзаки муносабатда бўлиши билан боғлиқдир. Масалан, Қоровулбозор ва Пешку сингари айрим туманлардаги сафдошларимизнинг ўқув-семинарлардаги иштирокини талаб даражасида, деб бўлмайди. Энг ачинарлиси, ўқувлар давомида барча бошланғич ташкилотларни қамраб ололмаяпмиз. Бундан биринчи галда туман кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари жиддий хулосалар чиқаришлари керак. Акс ҳолда марказ саъй-ҳаракатлари бесамар кетаверади.
Шундан келиб чиқиб жорий йилда Юртбошимизнинг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасини чуқур ўрганишга бағишланган ўқув-амалий машғулотлар сонини кўпайтириб, уларга барча даражадаги партия бўғинларини жалб этаяпмиз. 2012 йилнинг мамлакатимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши эса зиммамиздаги масъулиятни ўн чандон ошириб, фаолиятимизни аниқ йўналишлар асосида белгилашни тақозо этади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида сиёсий партияларнинг сиёсий таълим тизими зиммасига алоҳида масъулият юклатилмоқда. Шундай экан, ана шу оддий ҳақиқатни теран англаб, фаолиятимизни либерал-демократик ғояларнинг жамиятимизда тутган ўрнига, унинг устувор жиҳатларини акс эттиришга ҳаракат қилишимиз керак.
Воҳид НИЁЗОВ,
O’zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши ҳузуридаги
“Сиёсий таълим маркази” раҳбари
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |