23:30 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Назорат-таҳлил натижаларидан қандай ҳулосалар чиқарилди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида «Наслчилик тўғрисида»ги қонуннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақидаги назорат-таҳлил фаолияти якунлари муҳокама қилинди.
Маълумки, Президентимизнинг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, соҳани жадал ривожлантириш имкониятлари кенгайди. Қабул қилинган аниқ режа ва дастурлар асосида чорва бош сони ҳам, улардан олинаётган маҳсулотлар ҳажми ҳам йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
Чорвачиликда генофондни асраш ва наслчиликни сақлаш мақсадида тармоқда ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш учун минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётир. Чорва моллари маҳсулдорлигини оширишда наслчиликнинг аҳамияти катта эканини инобатга олган ҳолда, селекция жараёнида жаҳон генофондидан оқилона фойдаланиш, подаларда сермаҳсул зотларни кўпайтириш орқали соҳанинг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга устувор аҳамият берилаяпти.
Соҳа мутасаддиларининг фикрича, бугун мамлакатимизда 9 миллион 679 минг бош қорамол бўлиб, шундан 3 миллион 887 минг 500 таси сигирлардир. Кейинги беш йилда хориждан 23 минг 244 бош наслли қорамол келтирилиб, улардан ҳозиргача 3 миллион 336 минг зотли бузоқ олинди.
Наслли ҳайвонлар генофондини асраш, зотдор буқалар уруғини сақлаш мақсадида молия муассасалари кредитлари ҳисобидан «Ўзнаслчилик» корхонасининг моддий базаси тубдан яхшиланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, сигирларни сунъий уруғлантириш қамровини кенгайтириш учун сўнгги уч йилда республика бўйича 2596 та зооветеринария шохобчаси ташкил этилиб, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди. Қорамолчилик тармоғидаги 414 та наслчилик хўжалигида қора-ола, швиц, қизил чўл сингари зотлардан иборат жами 99 минг 460 бош мол парваришланмоқда.
Чорвачиликнинг муҳим тармоғи ҳисобланган қўйчиликда ҳам наслни асраш биринчи галдаги вазифаларга айланди. Шунинг учун ҳам бугун республикамизнинг 7 та вилоятидаги 30 та наслчилик хўжалигида жами 1 миллион 119 минг бош қоракўл қўйлари боқилмоқда. Бундан ташқари, ҳисори, жайдари ва саражи сингари зотли қўйларнинг 39 минг 400 боши парваришланаяпти.
Ҳуқуқий жиҳатдан мазкур соҳа «Наслчилик тўғрисида» ва «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинмоқда. Лекин O`zLiDeP фракцияси аъзолари ушбу ҳужжатларда соҳани фақат давлат томонидан бошқариш тизими белгилаб берилганини таъкидламоқдалар. Уларда чорвачиликда иш юритиш механизмлари, озуқа етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари, наслли маҳсулотлар хусусияти, бозор муносабатлари шароитида сифатни назорат қилиш, ҳайвонларни идентификациялаш, наслчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, энг муҳими, жавобгарлиги етарли даражада акс эттирилмаган.
– Мамлакатда чорва молларининг маҳаллий генофондини асраш ва ривожлантиришга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқиш, бу борада етакчи муассасани белгилаш ва унга муайян ваколатлар, моддий ва молиявий ресурслар бериш, илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув юртларини қўллаб-қувватлаш билан бирга фермер хўжаликларини ушбу тизимга жалб этиш лозим, – дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси Ориф Шарипов. – Шунингдек, наслчилик билан шуғулланувчи субъектлар ўртасида кооперацион муносабатларни кенгайтириш ҳам муҳимдир.
Назорат-таҳлил фаолияти якунларига кўра, эришилган натижалар билан бирга соҳада қонун ижросини таъминлаш борасида қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаётгани қайд этилди. Жумладан, илмий-тадқиқот муассасалари имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётгани депутатларнинг диққат марказида бўлди. Шунингдек, «Наслчилик тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилган аниқ талаблар – наслчилик-селекция марказлари, наслчилик-иммуногенетик назорат лабораториялари, наслчилик назорат-синов станциялари, эмбрионлар трансплантацияси марказлари, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар генофонд марказлари ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Энг ачинарлиси, қонун қабул қилингандан буён унинг айрим талаблари, хусусан, наслли маҳсулот сифатини назорат қилиш, уларни мажбурий равишда сертификатлаш, ҳайвонларни идентификациялаш тартиблари, наслчилик ишларининг стратегик субъектларини ташкил этиш ва мақомини белгилашга оид нормалари ҳалигача бажарилмай келмоқда.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қўмитанинг аниқ тавсиялари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |