23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Навоийдаги энг намунали БПТ
«Шамс-Навоий» кўп тармоқли корхона бўлиб, асосан улгуржи ва чакана савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида иш олиб боради. Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, айни пайтда 10 дан зиёд дорихона, иккита умумий овқатланиш шохобчаси, гипсокартон ишлаб чиқариш заводи, музқаймоқ ва яримтайёр озиқ-овқат, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо дўконлари ҳам ушбу корхона муассислигида фаолият юритаяпти. Шунингдек, ташкилотнинг 100 гектардан зиёд майдондаги сув ҳавзасида балиқчилик хўжалиги ташкил этилган. Фирма бош ҳисобчиси Жамила Худойқулованинг айтишича, «Шамс-Навоий»нинг иқтисодий кўрсаткичлари ва соф фойдаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари учун яратиб берилаётган имтиёз ва қулайликлар туфайли ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Биргина фирманинг ойлик товар айланмаси ўртача 1 млрд. сўмдан ошади. ¤тган олти ой якунларига кўра, соф фойда 254 млн. сўмни ташкил этди.Юртбошимизнинг «савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар куни қилиши керак» деган даъватларига мувофиқ, корхона даромадининг каттагина қисми эзгу ишларга йґналтирилаяпти. Жумладан, у вилоятдаги меҳрибонлик уйининг доимий ҳомийси ҳисобланади. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига ҳам мунтазам хайрия ёрдами кўрсатилади. Айниқса, вилоятда турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш учун корхона томонидан ўнлаб миллион сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилаётганини соҳа мутахассислари алоҳида эътироф этаяптилар. Энг муҳими, бу жараёнда корхона бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамкасблари ва маслакдошларига ўрнак бўлмоқдалар. O’zLiDeP Навоий вилоят кенгаши мутасаддиларининг маълум қилишича, ушбу корхона қошидаги бошланғич ташкилот вилоятдаги «Энг намунали БПТ», дея эътироф этилган. Чунки мазкур бошланғич ташкилот асосий эътиборни партия манфаати ва устувор вазифаларидан келиб чиқувчи тадбирларни амалга ошириш, партиянинг сиёсий платформаси – либерал-демократик ғоя ва қадриятларни халқ онгига сингдиришга қаратаяпти.– Юртимизда бозор ислоҳотлари янада чуқурлашаётган айни даврда биз, либерал-демократлар зиммасидаги масъулият ўн чандон ошади, – дейди БПТ раиси, ҳуқуқшунос Бекмурод Чиллабоев. – Шунинг учун ҳам мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, тадбиркорлик эркинлигининг амалий кафолатларини таъминлаш, ҳақиқий мулкдорлар қатламини шакллантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшишга интилаяпмиз. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи турли янги қонун лойиҳалари муҳокамасида фаол иштирок этаяпмиз. Бу борада бизга корхона раҳбари, халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Шавқиддин Жамолов амалий ёрдам бераяпти. Хусусан, корхонада БПТ учун иккита хона ажратилиб, барча ўқув қўлланма ва офис жиҳозлари билан таъминланган. Шунингдек, маънавий-маърифий ва сиёсий-партиявий йўналишларда ҳам тарғибот-ташвиқот ишларига жиддий эътибор қаратаяпмиз. Жумладан, йил бошидан буён БПТ ташаббуси билан 20 га яқин тадбирлар ўтказилди. Энг асосийси, корхонамиз аъзоларининг Навоий шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилаётган ўқув машғулотларида мунтазам иштирок этиб, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишларига эришаяпмиз.Албатта, корхона қошидаги БПТ ютуқларига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Аммо яна бир мулоҳаза борки, уни айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, корхонада маслакдошлар сафини янада кенгайтириш масаласидир. «Шамс-Навоий» хусусий фирмасида 200 дан зиёд, унинг тасарруфидаги корхоналарда 600 дан зиёд киши меҳнат қилгани ҳолда, бу ерда O’zLiDeP аъзолари 100 га ҳам етмаслиги ҳали мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини кўрсатади. Ишонамизки, БПТ ва корхона раҳбарияти бундан тез орада тегишли хулоса чиқариб олишади.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |