19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

“Navbahor savdo”даги БПТНИНГ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ

 2013 йил 1 февралдаги O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ O’zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши томонидан “Navbahor savdo” масъулияти чекланган жамиятидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.  Айтиш лозимки, аҳолининг давлат ва жамият қурилишида фаол иштирок этишини таъминлаш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий вазифалари сирасига киради. Партия ушбу вазифаларни амалга оширишда БПТлар мададига суянмоқда. Йиғилишда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузаси ҳамда “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифаларни бажариш, “Оилавий тадбиркорлик” тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда БПТларнинг роли ҳақида сўз юритилди.   120 дан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган “Navbahor savdo” МЧЖ бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга бўлган бизнес субъектларидан бири ҳисобланади. Мазкур корхонада 2009 йилда ташкил этилган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг 30 нафар аъзоси бор. Йиғилиш аввалида БПТнинг 2012 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот тингланди. БПТ раиси ва ўринбосарини сайлаш, ташкилотнинг 2013 йилги иш режаси муҳокама қилинди.  - Корхонамиз иш суръати ва самарадорлиги даражасини оширишда малакали мутахассислар билан бирга партия ташкилотимизнинг бевосита таъсири борлигини таъкидлашни истардим, - дейди БПТ раиси Музаффар Абдуллаев. – Бизда O’zLiDeP  аъзолари сони кун сайин ошиб бормоқда. Улар нафақат корхона, балки партия фаолиятида ҳам ташаббускорлиги,  жонкуярлиги билан кўпчиликка ўрнак бўляпти. Қолаверса, БПТимиз “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” каби партиявий лойиҳалар доирасидаги тадбирларга фаол иштирок этмоқда.  БПТ раисининг сўзларига кўра, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” асосида ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши оилавий тадбиркорликнинг янада кенгайиши ва ривожланишига мустаҳкам замин яратиб берди.  “Биз мазкур қонуннинг барча афзалликлари хусусида аҳолининг кенг қатлами орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боряпмиз”, - деди М.Абдуллаев.   Тадбир сўнггида “Жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш: муаммолар, ечимлар ва устувор вазифалар” мавзуси муҳокама этилиб, ҳудудда бу борадаги қонунчиликнинг ижросини ўрганишга келишиб олинди.
        O’zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме