01:30 21.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Наманганлик ишбилармон талабалар
Жорий йилнинг 14 июль куни Наманганда “Ишбилармон талаба” кўрик - танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 50 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этдилар. Эътироф этиш жоизки, мазкур мазкур кўрик-танлов 2004 йилдан бери ўтказиб келинаётган бўлса, унда ўтган 7 йил мобайнида вилоятимиз академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 2 минг нафардан ортиқ талаба-ўқувчилари қатнашдилар, партия ушбу стипендияси совриндорлари эса 20 нафардан ортди, - дейди O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Мусохон Юсуфжонов. Бу йилги кўрик-танловнинг мавзу йўналишлари ҳам кенгайтирилди. Жумладан, унга қишлоқ хўжалигига инновацион лойиҳаларни жалб этиш, корхоналарни кенгайтириш, уларни модернизация қилиш, интернет хизматидан фойдаланиш каби мавзулар ҳам киритилди. Бу бежизга эмас, албатта, чунки мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, айниқса, қишлоқларга саноатни олиб кириш, маҳсулотларни қайта ишлаш, томорқалардан фойдаланиш, шу йўл билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда мўл-кўлчиликни таъминлаш долзарб вазифалардан биридир ва партиямизнинг ҳаракат дастурида ҳам бу масалалар алоҳида ўрин эгаллайди. Шу маънода партия стипендияси учун ўтказилаётган ушбу танлов орқали ёшларни тадбиркорликка, ишбилармонликка йўналтириш кўзда тутилган.Дарҳақиқат, бу йилги танловнинг вилоят босқичига талаба-ўқувчилар ўзига хос бизнес режалар билан келишди, уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди. 50 нафар талаба-ўқувчилардан Наманган 2-тиббиёт коллежи талабаси Сетора Абдуаҳадова, Ғурумсарой иқтисодиёт коллежи талабаси Дилафрўз Абдураҳмонова ҳамда Янгиқўрғон ижтимоий - иқтисодий агросаноат касб-ҳунар коллежи талабаси Ҳалима Абдумуталовалар республика босқичига йўлланма қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.Танловнинг вилоят босқичи ғолибларига партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Комилжон ФАЙЗИЕВ
ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |