15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Наманганда шундай БПТ бор...
Наманганда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган кардиология маркази фаолияти билан танишиб, бу ерда иш олиб бораётган O’zLiDeP аъзоларининг тиббиёт соҳасида эришилаётган улкан натижаларда ҳам ўзига хос ўрни борлигига ишонч ҳосил қилдик. Саккиз йил аввал ташкил этилган БПТнинг ўз атрофига юзга яқин тиббиёт ходимини бирлаштиришга муваффақ бўлгани эса жойларда либерал-демократик ғоялар қўллаб-қувватланаётганлигини ҳам кўрсатади.— Гарчи партия аъзолари ягона мақсад сари интилаётган бўлсалар-да, улардаги инсоний сифатлар, салоҳият ва қизиқишлар партиявий фаолиятда жуда кучли омил ҳисобланади, — дейди БПТ етакчиси Муқаддам Обидова. — Партия аъзолари фаолиятига ана шундай муносабатда бўлиш уларга партиявий топшириқлар бериш ва ижросини таъминлашда ҳам муҳимдир. Кези келганда таъкидлаш керакки, мазкур БПТ томонидан ўтказилаётган тадбирларда кучли тарғибот юритилаётгани натижасида партия хайрихоҳлари ва уни қўллаб-қувватловчилар сони кўпайиб бормоқда. Мисол учун, «Биргаликда биз – кучмиз» шиори остида ташкил этилган тадбирлар якунида БПТ сафи 48 нафар янги аъзога кўпайди. Бундан ташқари, электоратнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувлар мунтазам йўлга қўйилган.Шу ўринда БПТнинг кадрлар захирасини тайёрлаш борасидаги ишлари ҳам кўпчилик партиядошларимиз томонидан бежиз эътироф этилмаяпти. «XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме