18:46 28.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ННТлар ва аграр соҳа ҳамкорлиги янги босқичда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Фукаролик жамиятини ўрганиш институти билан ҳамкорликда «Қишлок хўжалигини модернизация қилишда нодавлат секторининг ўрни ва уни янада ривожлантириш зарурати» мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Йиғилишда фуқаролик жамияти институтлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим омилига айлангани, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишлари ҳамда жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётгани таъкидланди. Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси М. Тешабоевнинг таъкидлашича, «учинчи сек-тр»нинг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлашдаги ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асосларнинг яратилгани улар сонининг йил сайин ошиб боришига хизмат қилмокда. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», «Жамоат фондлари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши натижасида ННТлар сони 5100 дан ошди. Бу кўрсаткичнинг 2000 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпайгани эса «учинчи сектор»нинг давлат ва жамият қурулишида роли ошиб бораётганидан далолатдир.
Анжуман иштирокчиларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари мазкур соҳани ҳам жадал ривожлантиришда ўз ўрнига эгадир. Айниқса, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари, «Сувдан фойдаланувчилар, «Насл-хизмат», «Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари», «Парранда саноатчилари», «Ветеринария мутахассислари», «Асаларичилар» уюшмалари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кишлоқ хўжалилига инвестициялар киритиш ва модернизациялашдаги ҳиссаси беқиёсдир.
Давра суҳбатида Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти бош илмий ходими Ш. Мамадалиев сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг самарали ишлаши ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири эканига алоҳида эътибор қаратди. Соҳада фаолият юритаётган ННТларнинг товар ишлаб чиқарувчилар билан иқтисодий ва ижтимоий шерикликлигига оид ҳуқуқий асосларнинг яратилиши эса қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишдан ташқари мавжуд ижтимоий масалаларни ҳал этиш имконини ҳам кенгайтирмокда.
Маълумки, жамият тараққиётининг бугунги босқичи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларини тўлиқ тартибга солиш талабини кун тартибига қўймоқда. Анжуман иштирокчилари Юртбошимизнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш ғояси илгари сурилганининг боиси ҳам шунда эканини таъкидладилар. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, турли қатлам кишиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда «учинчи сектор»нинг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар ўз аксини топиши катта аҳамиятга эгадир.
Давра суҳбатида қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва соҳани янада ривожлантиришдаги ўрнини белгилаш, қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчилар сафини кенгайтиришда ННТнинг ролини ошириш, уларнинг тегишли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштирокини фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ эқологик муаммоларни ҳал этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтариш каби масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, олий ўқув юртларининг олим ҳамда мутахассислари иштирок этган анжуманда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |