13:45 30.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

НИШОНДА ПАРТИЯ САФИ КЕНГАЙМОҚДА

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари Нишон туманида ҳам кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этаётир. Корхона, ташкилот ва муассаса, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларидаги тадбирлар партиянинг дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилиш, уларда меҳнат қилаётган ходимларни партия сафига жалб этиш, бошланғич партия ташкилоти очиш каби мақсадларни кўзлаган.
Бугун туманда O‘zLiDeP аъзолари сони 1082 кишини ташкил этади. Улар 54 та БПТга бирлашган. 
- Қуйи бўғин фаолларининг бевосита иштирокида туманда ичимлик сув таъминотини яхшилаш, камхарж оилалар фарзандларини ўқув қуроллари билан таъминлаш, ёшларни спорт тўгаракларига кенг жалб этиш каби ишлар амалга оширилмоқда, - дейди O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раиси Муҳиддин Қодиров. - Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, бунинг учун уларга ҳар томонлама кўмак бериш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар қилинди. Учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, таклифларини ўрганиш, жамлаш ҳамда уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўришга катта эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, тадбирларимиз натижаси ўлароқ, партиямиз аъзолари сони 300 нафарга кўпайди.
Ана шундай тадбирлардан бири туман ҳокимлигида ўтказилди. Унда туманда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масаласи кўриб чиқилди. 
- Бу ердаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан таниниш жараёнида ҳали туманда ишга солиниши лозим бўлган талай ички имкониятлар борлигига гувоҳ бўлдик, - дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг масъул ходими Сардор Маликов. – Туманда 5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашдаги борасидаги  ишлари диққатга сазовор. Туманда 701 та фермер хўжалиги бор. Уларда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали юзлаб ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш мумкин. 
Учрашувлар давомида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш масаласи диққат марказда турибди. Жумладан, шундан ишлар самараси ўлароқ, тадбиркор Ғулом Обиддиновга маиший хизмат уйи очиб, уйда ўтирган хотин-қизлар учун тикувчилик, гиламчилик ва зардўзлик мактабларини ташкил этишга ер ажратиш масаласи 2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилди. Шунингдек, хотин-қизлар ва болаларни спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида соғломлаштириш мажмуаси барпо этиш, айрим оилаларга чорвачиликни йўлга қўйиши учун кредит ажратиш каби таклифлар инобатга олинадиган бўлди. 
Мулоқотлар натижасида ташкилий-партиявий ишларни янада жонлантириш, ғоявий-сиёсий ишларни кучайтириш мақсадида туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. 
 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме