19:15 11.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
НАВБАТДАГИ ФРАКЦИЯ ЙИҒИЛИШИ
2013 йил 11 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан навбатдаги Тадбиркорлар форуми ташкил этилди ва ўтказилди, бу гал тадбир тадбиркорлик субъектлари суд ҳимоясига доир долзарб масалаларни муҳокама этишга бағишланди.
O’zLiDeP фракцияси фаолиятида партия электорати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини парламентда кўриб чиқилаётган ва уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига алоқадор энг муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама этишга жалб қилиш амалиёти мустаҳкам ўрин эгаллади. Жорий йил ўтган даврининг ўзида марказда ва жойларда 50 дан зиёд бу каби тадбирлар ўтказилди, улар доирасида партия электорати туб манфаатларига алоқадор қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Бу галги тадбир «Тадбиркорлик субъектлари суд ҳимоясини янада мустаҳкамлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган. Бу каби тадбирларни «тадбиркор, экспертлар ҳамжамияти, фуқаролик институтлари вакиллари ва депутатлар» шаклида ташкил этилиши тадбиркорларга қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этиш ва ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради.
Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим омили сифатида хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоясининг ишончли ҳуқуқий кафолатлари ва жадал ривожланиши, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар доирасида ишлаб чиқилган. Бу борада ҳамда хусусий мулк, унинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат, шу жумладан, назорат органларининг тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига аралашувини чеклашда суд ҳокимияти алоҳида роль ўйнайди. O’zLiDeP аъзоларининг мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришдаги фаол иштироки унинг доирасида ҳал этилаётган масалалар партия Сайловолди платформасидаги вазифалар билан бевосита ҳамоҳанглигидан ҳамда тадбиркорлар манфаатларини суд инстанцияларида самарали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилганлигидан келиб чиқади.
O’zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ишининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, унинг муҳим йўналишларидан бири бу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг суд томонидан ҳимояланишини қонунчилик асосида таъминлашдир, бу эса давлат, шу жумладан, кузатувчи ва назорат органларининг тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига аралашувини чеклашнинг ҳуқуқий кафолатларини яратди. Бўлиб ўтган форумда таъкидланганидек, O’zLiDeP фракциясининг бундай ёндашуви партия Сайловолди дастурини амалда рўёбга чиқаришнинг муҳимлиги билан боғлиқ.Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг алоҳида эътиборга моликлиги ва алоҳида долзарб аҳамиятга эга эканлиги шу билан ҳам таъкидланмоқдаки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган ислоҳ қилишнинг йўналишлари тадбиркорлик субъектларининг суд томонидан ҳимояланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида қонунчиликни қайта кўриб чиқиш заруратини талаб этмоқда.
Шу боис, O’zLiDeP фракцияси мазкур курс доирасида «Тадбиркорлик субъектлари суд ҳимоясини янада мустаҳкамлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонуни лойиҳаси устида жиддий иш олиб бормоқда, токи у тадбиркорлик субъектлари суд томонидан ҳимояланишини янада мустаҳкамлаш ҳамда судларда ишларни янада сифатли ва қисқа муддатда кўриб чиқилишига кўмаклашсин.
Шу муносабат билан, тадбиркорлар, O’zLiDeP электорати, унинг қуйи палатадаги депутатлари қизғин баҳс-мунозара давомида эътиборларини қонун лойиҳасидаги якка тартибдаги тадбиркор мавқеини йўқотган фуқароларнинг олдинги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишларни кўриб чиқишда суд амалиётида ягона ёндашувни яратиш каби муҳим янгиликларни муҳокама этишга қаратдилар.
Шунингдек, қарздор – тадбиркорлик субъекти ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида қарздорга талаб даражасида тасдиқланган суд қарори нусҳаси юборилиши кўзда тутилган тартибни ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Тадбирда қонун лойиҳасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи бошқа муҳим бандлари ҳам алоҳида қайд этилди. Масалан, қонун лойиҳасида агар текширилаётган хўжалик юритувчи субъект судга тегишли шикоят билан мурожаат қилса, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки қарорлари ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда. O’zLiDeP фикрича, ушбу янгилик партия электорати манфаатларига тўлиқ жавоб беради, чунки агар текширув жараёнида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқлари бузилса, унда шикоятни киритиш назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг бу каби қарорлари ва ҳаракатларини тўхтатади, демак, тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилиши олдини олади. Яна муҳим жиҳати шундан иборатки, қонун лойиҳасида якка тартибдаги тадбиркор мавқеини йўқотган фуқароларнинг олдинги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишларни кўриб чиқишда суд амалиётида ягона ёндашувни яратадиган қўшимча мавжуд.
Умуман олганда, O’zLiDeP фракцияси томонидан ташкил этилган муҳокама иштирокчилари мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектлари суд томонидан ҳимояланишини янада мустаҳкамлаш, ягона суд амалиётини жорий этиш, амалдаги қонунчиликнинг тегишли меъёрларини тўғри қўллаш, қонунларнинг амалиётда янада самарали ижро этилишига ва энг муҳими одил судлов сифатини оширишга кўмаклашиши ҳақидаги якдил фикрга келдилар.
Обсудить новость на Форуме