23:00 02.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

НАМУНАЛИ БПТДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛАДИ

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Саъдулла Камолов бошчилигида фаолият юритаётган “Азизбек Офсет Барака” МЧЖда ташкил этилган БПТ ҳудудда тадбиркорлик ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Бир неча турдаги матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган мазкур корхонада 20 нафар ёш йигит-қиз иш билан таъминланган. С.Камолов ўзи депутат этиб сайланган ҳудуддаги иккита мактабни оталиққа олган. Хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги барча спорт мусобақаларига ҳомийлик қилади. 
Унинг намунали ишлари, ишбилармонлиги, жонкуярлиги, партия фаолиятида янги-янги ғоялари билан ташаббус кўрсатишини ҳамкасблари ҳам эътироф этади.
- 89 мингдан зиёд ёшларни ўз атрофига бирлаштирган O‘zLiDeP бугунги кунда мамлакатимиз сиёсий ҳаётида жуда фаол, - дейди С.Камолов. – Партия, айниқса, ёшларни юксак маънавиятли, билимдон, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англайдиган, сиёсий етук этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган. Биз ҳам бу ишга ҳисса қўшиш мақсадида БПТмиз ҳузурида “Ишбилармон ёшлар” клубини ташкил этганмиз. 
Партия воситаларидан унумли фойдаланиб, ёш тадбиркорларга бизнесни бошлаш учун йўл-йўриқлар кўрсатиб келаётган мазкур БПТ ўз саъй-ҳаракатларининг самарасини кўришга ҳам улгурди. Хусусан, БПТ кўмагида уч тадбиркор ўз фаолиятини йўлга қўйди. Улар паррандачилик, тикувчилик ва тўқувчилик соҳаларида фаолият юритиб, 18 нафар йигит-қизни иш билан таъминлади.
O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Х.Болтаев ҳам С.Камолов раҳбарлик қилаётган БПТнинг бошқаларга ўрнак бўлаётганини эътироф этди. 
“У раҳбарлик қилаётган қуйи бўғинда “Энг намунали БПТ” мавзуида кўргазмали семинар ташкил этиб, шаҳардаги барча БПТлар етакчиларини таклиф этишни режалаштирганмиз”, - дейди Х.Болтаев.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме