18:15 16.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
НАМУНАЛИ БПТ ФАОЛИЯТИ ОММАЛАШТИРИЛМОҚДА
Бугунги кунга Кегейли туманида O‘zLiDePнинг 26 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар ўз сафига қарийб 600 аъзони бирлаштирган. Кегейли аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масъулияти чекланган жамиятидаги БПТ тумандаги энг илғор бошланғич ташкилотлардан биридир. Арухон Қайипбекова раҳбарлик қилаётган бу БПТда аъзолар сони 26 нафарга етган. БПТнинг бу галги йиғилишида иштирокчиларга Президентимиз Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузаси мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. А.Қайипбекова Кегейли тумани аҳолига хизмат кўрсатиш масъулияти чекланган жамиятини 2002 йилда ташкил этган. Ўшанда унинг тумандаги тадбиркорлик шохобчалари сони 10 та эди. Арухоннинг интилувчанлиги, ишбилармонлиги туфайли ҳозир бу шохобчалар сони 35 тага етди. Тикувчилик цехи, пойабзал устахонаси, донни қайта ишлаш цехи, суратхоналардан иборат бу шохобчалар тумандаги касб-ҳунар коллежларини битирган ёшларни иш билан таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. А.Қайипбекова ўз корхонаси фаолиятини кенгайтириш учун 85 миллион сўмлик кредит олган эди ва Оқтўба овул фуқаролар йиғинида “Кегейли-Жайҳун” тикув цехини очганди. Натижада шу пайтгача ишсиз бўлган 15 хотин-қиз иш билан таъминланди. БПТ раиси фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида такси хизмати кўрсатадиган “Жайҳун” компаниясини, тикувчилик соҳасидаги “Ҳурзия-Розия” корхонасини ҳам ташкил этиб, кўпчиликни иш билан таъминлади. Корхона 2011 йилни 110 миллион сўм даромад билан якунлаган бўлса, 2012 йилда даромад 130 миллионга етди. Кегейли тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритаётган БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишларида партия олдида турган долзарб вазифалар, Президентимиз фармон ва қарорлари ижроси масалалари доимий равишда кун тартибида бўлади. Кегейлидаги ушбу БПТнинг фаолияти бугунги кунда тумандаги бошқа бошланғич ташкилотлар учун ўрнак сифатида кўрсатилмоқда ва унинг иш тажрибаси оммалаштирилмоқда.
Саломат Қудайбергенов, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиБошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳ раҳбари
Обсудить новость на Форуме