14:00 11.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Н.Отажонов, ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
ЎзЛиДеП фикрича, тадбиркорлик ташаббуси - бу бозор иқтисодиёти ривожининг бош омилидир. Тадбиркорлик эркинлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаслик – мамлакатнинг янада муваффақиятли иқтисодий ривожланишининг асосий шартидир.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган тантаналарда таъкидлаганидек, чет эл инвестицияларини ва энг замонавий технологияларни олиб келиш мақсадида юртимизда қулай иқлим ва имтиёзли шароитларни янада кенгайтириш зарур.
Партиямиз тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг белгиланган ҳуқуқий кафолатлари нафақат қонунчиликда аниқ белгиланиши, балки амалда қатъий риоя этилиши учун барча саъй-ҳаракатларни, авваламбор, депутатлик назорати имкониятлари орқали ишга солади. Шу боис ЎзЛиДеП бундан кейин ҳам қонунчилик базаси ва тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва электоратимизнинг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш борасидаги ишларни давом эттиради.
Ўз навбатида ЎзЛиДеПнинг барча вакиллик органларидаги депутатлик корпуси ўз диққат-эътиборини тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай ишбилармонлик шароитларни шакллантириш бўйича энг муҳим вазифаларни бажаришни таъминлашга қаратади, токи улар бугун шиддат билан тез ўзгараётган глобаллашув даврининг кескин талабларига, дунё бозорида тобора кучайиб бораётган шафқатсиз рақобат курашига бардош бера олсин.
Обсудить новость на Форуме