21:15 01.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Мустаҳкам оиладан обод ва фаровон турмуш сари

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Нишон транспорт сервис касб-ҳунар коллежида “Мустаҳкам оиладан обод ва фаровон турмуш сари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз борди. Давра суҳбатида O’zLiDeP томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган ўнлаб лойиҳа ва акциялар ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларни молиявий қўллаб-қувватлашга, тадбиркорликка лаёқатлиларни кашф этишга, аҳоли бандлигини ошириш асносида кўрсатилаётган турли хизматлар сифати ошишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, донгдор фермер Майна Қурбонованинг сўзларига кўра, мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Қолаверса, партия дастурий вазифаларининг асосий устивор йўналишларидан бири ҳам айнан яхлит ёшлар сиёсатини амалга оширишдир. Тадбирда ёшлар бандлиги борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги тилга олинди. Чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшлар қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чекланиб қолмай, маҳаллий саноатни ривожлантиришга ҳам жалб этилиши лозимлиги айтиб ўтилди. – Ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларнинг кўплиги, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бериши аниқ, – дейди “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши раиси Қаҳрамон Бозоров. – Коллежлардаги бундай тадбирлар ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшадиган ишбилармонлар сифатида шаклланишида яқиндан ёрдам беради.  O’zLiDeP Дастурида ҳам янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашиш, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа сифатида белгилангани диққатга сазовордир.Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва тарғибот маркази ва “Камолот” ЁИҲ вакиллари, партия фаоллари ҳамда коллеж ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Тадбирда ёшларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутадиган бошқа вазифалар ҳақида ҳам фикр юритилиб, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме